tg-me.com/uzbprokuratura/61233
Last Update:
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги штаб-ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳалларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятларни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Андижон шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган “Соғлом авлод” ва “Сойбўйи” маҳаллаларида мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, “маҳалла еттилиги”ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “намунали хавфсиз йўлак” ва“намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий муаммолари ўрганилди.
Ўрганишларда Қарор ижроси бўйича маҳаллаларда тасдиқланган “Йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, муайян вақт талаб этиладиган топшириқлар ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ҳудудларда ишчи гуруҳ ўрганишлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
BY Bosh prokuratura
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/uzbprokuratura/61233