tg-me.com/tomchikanali/12707
Last Update:
#СУВ_ТЕЖОВЧИ_СУҒОРИШ_ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Суғориш тизими шлангларини тарқатувчи қувурга улаш
Томчилатиб суғориш тизими тарқатувчи қувурларига суғориш шлангларини улаш учун тарқатувчи қувурда экин қаторлари қаршисида парма ёрдамида махсус тешиклар очилади.
Тешикларга махсус бошловчи штуцерлар ўрнатиб чиқилади. Бунда штуцерларга махкамловчи резина ниппел кийдирилади. Штуцерларга томизгичли суғориш шланглари улаб чиқилади.
Томчилатиб суғориш тизимининг суғориш (томизгичли) шланглари тарқатувчи қувурга перпендикуляр равишда эгатлар ёки дарахт қаторлари бўйлаб ётқизилади.
Суғориш шлангларининг нишаблиги 3 метр ва узунлиги 100 - 150 м дан ошмаслиги лозим. Суғориш шлангларининг нишаблиги 3 метрдан ортиб кетадиган бўлса, уларга махсус дроселлар ўрнатилади. Дроселлар сув
босимини суғориш шланги узунлиги бўйича бир хилда тақсимланишини таъминлайди.
Томчилатиб суғориш тизимининг тарқатувчи қувури сифатида ер устига ётқизилган қаттиқ қувурлардан фойдаланилганда қувурда махсус тешиклар очилади ва тешикларга штуцер ёки кран-штуцер кўринишидаги бошловчи уловчилар ўрнатилади. Уловчиларга томизгичли суғориш шланглари улаб чиқилади.
Томчилатиб суғориш тизимида тарқатувчи қувур сифатида ер устига ётқизиладиган юмшоқ қувурлардан фойдаланилган ҳолатда суғориш шланги сифатида асосан томизгичли суғориш ленталари қўлланилади.
Бунда томизгичли суғориш ленталарини тарқатувчи қувурга улаш учун юмшоқ тарқатувчи қувурда тешиклар очилади.
Тешикларга махсус бошловчи уловчилар - штуцерлар ёки кран-штуцерлар ўрнатилади. Якунда бошловчи-уловчиларга томизгичли суғориш ленталари улаб чиқилади.
Юмшоқ қувурлар ва томизгичли суғориш ленталарини ўзаро улаш учун махсус уловчилардан фойдаланилади.