tg-me.com/the_bakiroo/10366
Last Update:
АЭС керакмас, товон ҳам керакмас
Чунки АЭС қурилмаса, ядровий объект бўлмаса, фалокат эҳтимоли ноллашади, радиациядан кимдир омон қолса, товон тўлашга зарурият ҳам бўлмайди.
Ўзбекистон сенаторлари ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланишини таъминлаш кўзда тутилган Вена конвенциясига қўшилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашган.
Вена конвенциясининг мақсади — ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядро зарари учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядро зараридан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилашдан иборат.
Конвенцияга мувофиқ операторнинг ядровий зарар учун мутлақ жавобгарлиги белгиланган. Агар зарар қуролли можаро, фуқаровий уруш, исён ёки фавқулодда табиий офатлар натижасида юзага келган бўлса, ёхуд ядровий иншоотнинг ўзига ёки операторга тегишли мулкка зарар етказилган бўлса, оператор жавобгарликдан озод этилади.
Фуқаролик жавобгарлиги ҳақидаги саволга “…жаҳон амалиётини биз ўрганиб чиқдик. Беларус, Қозоғистон, Россия тажрибаларини ўрганиб чиққанимизда, демак, жаҳон амалиёти асосида фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш тартиби ҳам жорий қилинади», — дея жавоб қайтарган «Ўзатом» раҳбари Ахмедходжаев.
BY bakiroo

Share with your friend now:
tg-me.com/the_bakiroo/10366