tg-me.com/sudyalaroliykengashi/3489
Last Update:
Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Халқаро ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий юридик маълумотли, халқаро муносабатлар соҳасида иш тажрибасига ва юридик ихтисослиги бўйича қоида тариқасида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2024 йил 5 май соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: 55-501-01-67
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
BY Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/sudyalaroliykengashi/3489