tg-me.com/ombudsmanuz/4087
Last Update:
📍Республиканинг чекка ҳудудларида “Омбудсман мактаби” тадбирлари ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Омбудсман мактаби” тадбирларини ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбир доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Ҳафта давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятларида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбирлари ташкил этилди.
🔹Нукус туманидаги “Ақмангит”, “Тўқтов”, “Ақтерек”, “Қутанкўл” ва “Тақиркўл” МФЙлари;
🔹Қизилтепа туманидаги “Тошработ” ва “Ванғози” МФЙлари;
🔹Когон туманидаги “Ниёз ҳожи”, “Сухор” ва “Янги ҳаёт” МФЙлари.
📎батафсил lotin yozuviga o'tish
🌐Cайт |