Telegram Group & Telegram Channel
ODAMLAR ORASIDA
Photo
ҚОЗОНЛАБ СОТИЛАЁТГАН САРАТОН

Бугун бозорга тушсангиз турли ишлаб чиқарувчилар таклиф қилаётган ҳилма -ҳил қозонларга кўзингиз тушади.

Кеча бозорга тушиб, жудаям арзон сотилаётган алюмин қозонларга кўзим тушди. Нима қилибди? Арзонгинаку! дерсиз. Бироқ, алюмин қозоннинг саломатлик учун қанчалик хавф туғдиришини биласизми? Агар қозон анодланмаган яъни махсус қопламали бўлмаса унда мутлақо овқат пишириб бўлмайди.

Анодланган алюмин қозоннинг сирти ялтираб турмайди. Хира- ўрисча қилиб айтганда "матовый" тус олади. Бозордаги аксарият алюмин қозонларда эса бу қоплама йўқ. Ялтираб ётибди.

Ялтироқ алюмин қозонларда тайёрланадиган таомлар келтириб чиқарадиган касалликлар хақида эшитганмисиз?

Анодланмаган алюмин қозондан фойдаланиш инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Бунинг асосий сабаби – алюминнинг таомга чиқиб кетиши ва организмга тушишидир. Қуйида шунинг эҳтимолий оқибатларини санаб ўтаман.

1. Нерв тизимига таъсири

Алюмин мияда тўпланиб, Алцгеймер касаллиги ва бошқа когнитив бузилишлар хавфини оширади.

Ҳаддан ташқари алюмин таъсири хотира пасайиши ва диққатсизликка олиб келади.

2. Ичак-ошқозон тизимига зарари

Алюмин ошқозон шиллиқ қаватини шикастлаб, гастрит ва ошқозон яраси, сўнг ошқозон ракини келтириб чиқаради.

Овқат ҳазм қилиш жараёнига таъсир қилиб, ич қотиши ёки диарея (ичкилик) келтириб чиқариши мумкин.

3. Буйракларга зарари

Алюмин буйрак орқали чиқарилади, лекин буйрак етишмовчилиги бўлган одамларда у организмда тўпланиб, захарли таъсир кўрсатади.

4. Иммунитет тизимига таъсири

Алюмин ортиқча миқдорда тўпланса, иммунитет тизимига таъсир қилиб, аутоиммун касалликлар хавфини ошириши мумкин.

5. Суюқлик ва минерал мувозанатини бузиши

Алюмин кальцийнинг сўрилишини пасайтириб, суяклар мўртлашиши ва остеопорозга олиб келади.

Алюмин қозон ва онкология ўртасидаги боғлиқлик ҳақида турли тадқиқотлар ўтказилган.

Алюмин ва онкология ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар:

1. Ҳужайраларнинг зарарланиши

Алюмин оксидловчи стрессни ошириб, ҳужайраларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳолат ДНК мутацияларига сабаб бўлиши ва онкологик жараённи тезлаштириши мумкин.

2. Бўғим ва гипоталамус касалликлари

Алюмин баъзи тадқиқотларда гипоталамус ва кўкрак бези тўқималарида тўпланиши аниқланган. Айрим олимлар бу ҳолат кўкрак бези саратон хавфини ошириши мумкин деб тахмин қилишади.

3. Эстроген таъсир

Алюмин гормонлар мувозанатига таъсир қилади ва шу йўл билан гормонал онкология (масалан, кўкрак бези саратони) хавфини оширади.

4. Ҳарорат ва кислотали озиқ-овқат билан реакция

Иссиқ ва кислотали озиқ-овқатлар (помидор, лимон, уксусли маҳсулотлар) алюмин қозонда пиширилганда, металл кўпроқ ажралиб чиқиши ва овқат орқали организмга тушиши мумкин....

Мен алюмин қозон сотаётган бешта харидордан "қозонлар анодлангагми, сертификати борми?" деган саволни бердим. Бироқ бешаласи ҳам "арзон қозонда сертификат бўлмайди" деган жавобни беришди. Одамлар эса ўша қозонларни харид қилишяпди.
Улар болалари, невараларига таом пишириб беришади ва ўзлари билиб, билмаган холда яқинларини захарлашларини билишармикан?

Ривожланган давлатларда қозон ва унинг ўрнини босувчи идишлар фақат зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилади. Кўп таомлар сирланган яъни эмал сиртли идишларда тайёрланади. Чунки зангламайдиган пўлат ва сирли идишлар максимал даражада соглиқ учун бехатардир.

#tarmoqlardan

https://www.tg-me.com/us/ODAMLAR ORASIDA/com.odamlar_orasida2

tg-me.com/odamlar_orasida2/1747
Create:
Last Update:

BY ODAMLAR ORASIDA

Share with your friend now:
tg-me.com/odamlar_orasida2/1747

View MORE
Open in Telegram

ODAMLAR ORASIDA Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Dump Scam in Leaked Telegram Chat

A leaked Telegram discussion by 50 so-called crypto influencers has exposed the extraordinary steps they take in order to profit on the back off unsuspecting defi investors. According to a leaked screenshot of the chat, an elaborate plan to defraud defi investors using the worthless “$Few” tokens had been hatched. $Few tokens would be airdropped to some of the influencers who in turn promoted these to unsuspecting followers on Twitter.

China’s stock markets are some of the largest in the world, with total market capitalization reaching RMB 79 trillion (US$12.2 trillion) in 2020. China’s stock markets are seen as a crucial tool for driving economic growth, in particular for financing the country’s rapidly growing high-tech sectors.Although traditionally closed off to overseas investors, China’s financial markets have gradually been loosening restrictions over the past couple of decades. At the same time, reforms have sought to make it easier for Chinese companies to list on onshore stock exchanges, and new programs have been launched in attempts to lure some of China’s most coveted overseas-listed companies back to the country.

ODAMLAR ORASIDA from us

Telegram ODAMLAR ORASIDA
FROM USA