Telegram Group & Telegram Channel
АҚШ энди демократик давлат эмасми?

Давлатларнинг сиёсий режим қандайлигини таснифловчи The Polity Project деган проект бор. Шу проект 2020 йилдан бошлаб АҚШнинг сиёсий тизимини «демократия»дан «анократия»га туширган.

Polity орқали 1800-йилдан то бугунга қадар ҳар бир давлатнинг сиёсий режимининг кандай ўзгарганлигини кўриш мумкин. Бунда ҳар бир давлатга бахо (индекс) ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унинг интервали -10 дан +10 гача. -10 бу автократик, +10 эса соф демократик давлат дегани.

Рейтингга кўра, агар қўйилган баҳо +6 дан баланд бўлса, мазкур давлат «демократик» ҳисобланади. Бунда, давлатни демократия ёки демократия эмаслигига ажратишда фуқаролар ўзларининг хоҳиш-истакларини ифода эта олиши ва ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги ҳолатига бахо берилади. Рейтингдаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири “ижро этувчи ҳокимиятнинг чегараси/тийиб турилиши” бўлиб, энг катта вазн шунга берилган.

Юқорида айтилганидек, Polity 2020-йилдан бошлаб АҚШнинг рейтингини +8 дан +5 баллга туширган. Бу рейтинг бўйича Америка энди демократик давлат эмас… анократия. Қанчалик тўғри бундай таснифлаш? АҚШ энди «демократик» давлат эмасми?

Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Пол Постнинг фикрича, АҚШни бундай таснифлаш нотўғри ва мантиқсиз. Агар 2020-йилдаги воқеалар бир нарсани кўрсатиши керак бўлса, бу демократиянинг асосий компоненти бўлган ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги АҚШда қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича, Трампнинг Президентлик давридаги хулқ-атворининг шундай ёмонлиги, айнан АҚШда ўзаро тийиб-туриш механизмлари, ижро ҳокимиятининг фаолияти чекланганлигининг ифодасидир.

Бундай тарзда АҚШнинг рейтинги пасайтирилиши биринчи марта эмас. 2016-йили хам АҚШнинг рейтинги +10 дан +8га туширилган. 2016-йилда нима содир бўлган деб ўйларсиз… Трампнинг сайланиши. Агар мазкур кўрсаткичга ишонилса, АҚШда демократия даражаси 2016-йилда 1845-йилга нисбатан паст бўлган деган хулосага келинади. Худди шундай ҳолат Буюк Британия билан ҳам содир бўлган. Брекзитнинг содир бўлиши Буюк Британиянинг рейтингини пастлашишига олиб келган.

Мазкур пасайтирилишлар хам тадқиқотчилар томонидан сўроқ остига олинган. Кўпчиликнинг фикрича, Polity’нинг давлатларни демократияга ажратишдаги муаммолари тизимли, унда узвийлик мавжуд эмас. Агар одамлар мазкур бахоларни "ясовчилар"и хоҳлагандек овоз бермаса, бу рейтингни пасайтириш учун асос эмас, албатта. Ёки «сайловда ютқазиш, демократияни бой бериш дегани эмас”.

Юқоридаги муаммолардан ташқари, кўпинча, мазкур индексларда “ғарбий тарафкашлик” (“western bias”) ҳам учраб туради. Ғарбий тарафкашлик дегани, агар мазкур индекслар ғарбдан ташқарида яшовчи одамлар томонидан тузилса, бошқача чиқиши мумкинлигини англатади. Мисол сифатида, Пол Пост Эроннинг рейтинги 1997-2003 йилларда 9 бандга кўтарилиши Эроннинг демократлашуви билан заррача боғлиқ эмаслигини, балки шу йилларда про-вестерн сиёсат юритиш тарафдори бўлган ва Америка билан яхши муносабатни ўрнатган Хатамининг Президентликка келиши билан боғлиқлигини кўрсатувчи тадқиқотга эътиборни қаратади.

Қанчалик бу индексдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? Пол Пост қайд этганидек, бу лойиха эгалари АҚШда яшаб туриб, етарли ахборотга эга бўлиб хам АҚШнинг сиёсий режимини тўғри бахолай олмаяпти… Бошқа давлатларни қандай индекслашини тасаввур қилиш кийин эмас.

The Polity бахоси бўйича Ўзбекистоннинг рейтинги 1991 йилдан 2018 йилгача ўзгармаган -9. Албатта, Ўзбекистон тўлиқ демократик давлатга айланмаганлиги аниқ, лекин 2016 йилдан кейинги ўзгариш шу баллни хаттоки 1 бандга бўлсада кўтармагани ҳайрон қоларли. Оооозгина бўлса ҳам ўзгариш бўлганку, тўғрими?

Нимаси муҳим бу индексни? Жуда кўплаб тадқиқотлар, айниқса демократияга оидлари асосан мана шу индексга асосланади. Шундан келиб чиқиб хулосалар, таклифлар берилади. А, тагини кўтариб, ичига озгина кирсанг мана шундай муаммолари бор.

Демократия билан боғлик турли тадқиқотларда шунга ҳам назар ташлаб қўйган маъқул.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/87
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/87

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

The STAR Market, as is implied by the name, is heavily geared toward smaller innovative tech companies, in particular those engaged in strategically important fields, such as biopharmaceuticals, 5G technology, semiconductors, and new energy. The STAR Market currently has 340 listed securities. The STAR Market is seen as important for China’s high-tech and emerging industries, providing a space for smaller companies to raise capital in China. This is especially significant for technology companies that may be viewed with suspicion on overseas stock exchanges.

The SSE was the first modern stock exchange to open in China, with trading commencing in 1990. It has now grown to become the largest stock exchange in Asia and the third-largest in the world by market capitalization, which stood at RMB 50.6 trillion (US$7.8 trillion) as of September 2021. Stocks (both A-shares and B-shares), bonds, funds, and derivatives are traded on the exchange. The SEE has two trading boards, the Main Board and the Science and Technology Innovation Board, the latter more commonly known as the STAR Market. The Main Board mainly hosts large, well-established Chinese companies and lists both A-shares and B-shares.

MacroBS from us

Telegram MacroBS
FROM USA