Telegram Group & Telegram Channel
Бу постни ўқидим — нотўғри солиштирув. Никита айтаётган* қарама қаршилик, равшанки, мавжуд эмас. Лекин худди Никита каби, бизни давлатчилик анъанамиз фикрлайди. Яъни Никитанинг хато фикрлаш модели — жуда оммалашган. Қандайдир маънода Никитанинг фикри — Ўзбекистондаги охирги 31 йилдаги ривожланиш ҳақидаги фикрни кўзгуси. Шу ҳақида ўйлаб кўрмоқчиман.

Биламиз, кўпчилик учун, ялпи ички маҳсулот рақами — қизиқ эмас, ортиқча абстракт ёки тушунарсиз кўринади. Лекин ўқитувчиларни ойликлари, мактабдаги шароитлар ёки катта бир стадион эса жуда кўзга кўринади. Шунинг учун ҳам, шартли ҳокимлар доим катта-катта қурилишлар қилишади, болалар учун байрам қилишади ва ҳоказо. Сабаби оддий — уни кўрсатиш мумкин. Журналистлар келиб кўради, расмга олади, телевизорда янги бино ҳақида репортаж берса бўлади, хуллас кўринади. Лекин, иқтисодий ривожланиш ёки таназзул дарров кўринмайди. Агар шартли ҳоким, одамларни мулкларини бузиш натижасида ҳуқуқий муҳитни ёмонлаштириб, 500 миллионлик потенциал иқтисодий маблағни йўқ қилиб юборса — ҳеч нарса кўринмайди. Лекин ўша ҳоким, халқ пулини сарф қилиб 40 минг долларга етимхонани томини янгилаб берса — жуда кўринади.

Ўқитувчилар баланд ойлик оладиган мамлакатлар, ёки болалар учун зўр шароити бор мамлакатларни умумий ўхшаш жойи битта — Ялпи Ички Маҳсулоти. Ўзбекистондек ялпи ички маҳсулотга эга бирорта бир мамлакат йўқки — мактаблари бизникидан анча яхшироқ ёки ўқитувчилари ойликлари анча баландроқ, ёки шароитлар яхшироқ. Тўғриси, агар даромадимизга қараб гапирсак, бизда нисбатан аҳвол яхши.

Шунинг учун, Никитанинг фикрлаш модели бизни иккала томондан орқага тортади. Тўғри, биздаги давлатчилик фикри худди Никитадек, иқтисодий ўсишга тупуриб қўйган, мана яқинда яна импортга чекловлар қўйишмоқда. Бу нарса миллиардлаб долларга халқни қашшоқлаштиради, ҳеч кимга керак бўлмаган ўлчов — ялпи ички маҳсулотни ўсишини секинлаштиради, лекин ҳеч кимга кўринмайди, ҳеч кимни иши йўқ. Эвазига болалар учун хайрия концерти қилиб беришса — жуда кўзга кўринади, мақтов ҳам эшитишади.

Шу фикрлашимиз, алал оқибат, ҳеч қачон ўқитувчиларни ойликлари ошмаслигига, ёки ҳали ҳам, Ўзбекистондаги 1/3 мактабларда оқар сув ва канализациялик туалет бўлмаслигига олиб келмоқда. Нега мактабда сув йўқ деб сўрасангиз, жавоб оддий — пул йўқ. Нега ўқитувчи кам ойлик оладими? Унга ҳам пул йўқ. Нега пул йўқ деб сўрасангиз эса жавоб мавжуд — чунки биз камбағал мамлакатмиз. Қандай биламиз камбағаллигимизни? Ялпи ички маҳсулотга қараб!

Агар биз ҳақиқатдан болаларимиз яхши мактабларда ўқишини хоҳласак, ўқитувчиларимиз ҳақиқатдан ҳам ҳурматга лойиқ касб бўлиб, катта ойлик олишини хоҳласак — фақат бир нарса бизга керак — Ўзбекистон бойиши керак. Ўқитувчини ҳурмат қил деб юз марта бақириш керак эмас, ёки уларга атаб орден ёки концерт эмас, оддий нарса — камида бир ярим минг доллар ойлик берайлик — анча нарса изига тушади. Шунинг учун ҳам, агар биз иқтисодиётимизни ривожлантирмасак, концерт ва тадбирлар қилиб туришимизга пулимиз етади, лекин болаларимизни ҳаммаси нормал мактабларда таҳсил олишига етмайди.

Хоҳлаймизми, хоҳламаймиз, агар болаларимиз яхши шароитда ўқишини истасак, қариларимиз чиройли шифохоналарда даволанишини истасак жуда тушунарсиз ва кўзга бир қарашда кўринмайдиган нарсалар — масалан ялпи ички маҳсутолга эътибор беришга мажбурмиз.

©
Иқтисодчи кундалиги / Беҳзод Ҳошимов
* Макаренко пости.

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
👍35👎3🕊2💯2

tg-me.com/excel_hacks/540
Create:
Last Update:

BY Excel Hacks

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/excel_hacks/540

View MORE
Open in Telegram

telegram Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

What is Secret Chats of Telegram

Secret Chats are one of the service’s additional security features; it allows messages to be sent with client-to-client encryption. This setup means that, unlike regular messages, these secret messages can only be accessed from the device’s that initiated and accepted the chat. Additionally, Telegram notes that secret chats leave no trace on the company’s services and offer a self-destruct timer.

telegram from us

Telegram Excel Hacks
FROM USA