tg-me.com/burxonov_lite/5087
Last Update:
АҚШ ўз миллий хавфсизлигини хатарга қўядиган маълумотлар тўлқинини эълон қилди. Бугун балки кечадир билмайман. Ахборот шунчалик кўпки, уларни таҳлил қилишга умр етмайди.
Хўш, Кеннедийнинг қотиллиги билан боғлиқ маълумотлар АҚШ Миллий архиви томонидан эълон қилинганидан сўнг, ҳужжатларнинг маълум бир қисмини кўчириб олиш ва таҳлил қилишга киришдим. Ушбу ҳужжатларда келтирилишича СССР Махфий хизматлари турли хил каналлар ва разведка бўлинмалари ёрдамида Ли Ҳарвий Освалд томонидан президент Кеннедийни ўлдиришни режалаштираётганини АҚШ разведкасига маълум қилган.
Ушбу ҳужжатлар таҳлилига кўра айтиш мумкинки, разведка бўлинмалари кузатувдаги шахснинг нафақат шахсий алоқа ва хизмати балки унинг ижтимоий кайфияти, психологик ҳолати ва одатлари тўғрисида маълумотлар тўплаган.
Масалан, КГБ жосуси Валерий Владимирович Костиков ҳақида ҳужжатларда шундай маълумот келтирилган: “У Мексикада фаолият юритаётган самарали ва энг хавфли жосуслардан. Ҳеч қандай ахлоқий қарашларга эга эмас. На таълим ва на тарбия кўрган. 1968 йил Мексикадаги СССР элчихонаси ходими сифатида фаолият бошлаганидан сўнг. Энг биринчи қилган иши маҳаллий фоҳишахонага ташриф буюриш бўлган. Унинг фоҳишахона ёнида маҳаллий аҳоли билан жанжаллашгани газета ва журналларда шов-шув кўтарди, аммо бу ҳолат унинг имижига салбий таъсир кўрсатмади.
Шунингдек, кузатувда бўлган, махфий рақам билан шифрланган Л/1 рақамли шахснинг характери хусусида шундай маълумотлар берилади: “У кечаси ва ёмғирли ҳавода машина ҳайдашни хушламайди. Одатда сокин, оғир-босиқ инсон кўринса-да, машина рулига ўтиргач агрессив ва асабий бўлиб қолади. Л/1 қашшоқ оиладан чиққанлиги сабабли ҳамма нарсани жуда кўп миқдорда харид қилади. Аёли Ф/86 унинг харидларини назорат қилиб туришга мажбур. Л/1 нинг рафиқаси катта қизи билан жуда ёмон муносабатда. Ф/86 бу қизни “ўзини “кубалик фоҳишалардек” тутади” дея танқид қилади. Оилавий муносабатлари яхши эмас”.
Бундан ташқари, ҳужжатларда АҚШ разведкасининг дунё давлатларидаги махфий истеҳкомлари қайси шаҳарларда жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.
BY ODDIY YO'LOVCHI
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/burxonov_lite/5087