tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/996
Last Update:
Қон бир, қалб бир, йўл нега узоқ?
Ака-ука ким, деган саволга ҳозирги кунда кўпинча шундай жавоб берилади:
Тўйда — нахорги ошгагина келиб-кетувчи.
Ўлганда — тўнни кийиб, тобут кўтарувчи.
Бироз ғалати, тўғрими?
Лекин аксарият ака-укалар шундай бўлиб қолмадими? Аканинг муаммоси — ўзига, уканинг ташвиши — ўзига. Гўё ҳар ким ўз йўлида. Йўқ, аслида бундай бўлмаслиги керак.
Ака ким? Ака менинг наздимда — отадан кейин турувчи зот.
Ука ким? Ука — отадан кейин қараб, қўллаб, назорат қилиб турулувчи масъулият.
Уйингизни алоҳида қилганингиз билан, қалбингизни, туғилган қорнингизни, қон томирингизни, болаликдаги хотираларингизни алоҳида қила олмайсиз. Дадамнинг бир гаплари бор эди: «Ялангаёқлар пайдо бўлди, қизил юзлар жудо бўлди.»
Ялангаёқлар — фарзандлар.
Қизил юзлар — ака-укалар.
Дадамлар акамлар билан менга бу мақолнинг хатолигини тушунтириб беришди. Бугун мендан сўрасангиз: «Аканг ким?» Мен жавоб бераман:
Акам — менинг кичик Дадам.
Агар акангиз ёки укангиз оғир аҳволда бўлса, меҳрибонлик қилиш учун ўлишини кутманг. Шундоқ ҳам у ўлса, меҳрибонлари етарли бўлади. Ахир унинг қариндош-уруғлари ва дўстлари «у ўлса, меҳрибонлик қиламиз» деб кутиб туришибди…
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/996