Telegram Group Search
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда негативларни хоҳламаган амалдор, тизимни йўлга қўйиши керак....

Канал юритишни бошлаганимдан буён изоҳларда фаоллар ва троллар баҳсини кузатаман. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам блогерларни ортидан пойлаб юрган баъзи бир шахсларга зўр жавоб бўлибди.

Яна бир гап, ҳақиқат аччиқ бўлади. Унга тик боқиш ҳар кимгаям эмас...

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Туркистон (Афғонистон) ўзбекларининг бугунги ёшлари.

👉 @Uzanticor
Адлия вазирлиги E-Qaror'ни бутунлай ёпиб қўйса ҳам бўлаверади

Янги даврда ҳукуматнинг халққа нисбатан очиқлиги ва яқинлигини, ўзаро икки томонлама алоқа мавжудлигини кўрсатиш учун яратилган Mening fikrim портали қандай фалажлантирилгани эсингизда бўлса керак. Ҳозир бу портал борлигини биров эсламайди ҳам.

Кейин худди шу чала ўлакса ҳолатга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали туширилди. Аввалига, янги давр эйфориясида "барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим деган талаб киритилди. Бир муддат ўтиб, ўзларининг қонунларига ўзлари амал қилмайдиган ўзбек амалдорлари бу талаб уларга "невыгодно" эканини тушуниб қолишди. Талабларга нисбатан қоида тариқасида, дея иккита ибора қўшиш билан жамоатчилик мухокамаси мажбуриятини буткул йўқ қилишди, қутулишди. Ҳозир ўзбекистонликлар уларнинг ҳаётини остин-устун қилиб юборадиган, қимматлаштирадиган ва оғирлаштирадиган қарорлардан, ҳужжатлар кучга кириб бўлгач хабар топишмоқда.

Шу каби E-qaror порталига жойлаштирилаетган маҳаллий давлат органларининг очиқ қарорлари тобора камайиб бораётгани, ҳужжатларни жойлаш номига ва танлама тус олгани, Адлия вазирлиги бу борада бефарқ бўлмаган бефарқ мақомига ўтиб олгани ҳақида гапирилмаган гап қолмади.

Мана қаранг, Тошкент шаҳар ҳокимининг охирги 10 қароридан 7таси ёпиқ. Ишончим комилки, ёпилган қарорларнинг катта қисми на шахсий маълумотлар, на ҳомийлик, на васийликка оид. Иккита ғирт ташкилий масалага оид қарорни очиб қўйилиши бу мана қарорларни очиқлаяпмиз, дейиш учун холос. Нафақат Тошкент шаҳрида, барча ҳудудларда шу аҳвол. Ҳамма тушунади, Адлия вазирлиги қарорларни ёпаётган ҳокимларга қарши бирон жиддий чора кўра олмайди.

Шунинг учун, яна сўрайман, "Биз очиқмиз" деб ўзбекистонликлар ва ташқаридагиларни алдамаслик учун E-qaror'ни ёпиб қўяверинглар. Аввалги ёмон ва ёпиқ даврдагидан амалда ҳеч қандай фарқ қолгани йўқ. Бунинг учун энди уялишга асло ҳожат йўқ

© Отабек Бакиров

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владивостокда тўрт муҳожир кафеда ишлайдиган 21 ёшли россиялик аёлни зўрлагани айтилмоқда.

Кейинроқ Приморск ўлкаси суд тизими матбуот хизмати ҳибсга олинган муҳожирлар Ўзбекистон фуқаролари экани ва Россияда ноқонуний юргани ҳақида маълум қилган.

👉 @Uzanticor
Бозорлар нега ҳувиллаб қолди?

(ўзимнинг шахсий фикрларим билан бўлишаман)


Бу хақда ёзсам кўп ёзишга тўғри келади, аммо иложи борича билганларимни ёзмоқчиман.

Гурунч бозори:
- чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз, кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза, асосий харидорлар Хоразм гурунч билан оптом савдо қилувчилар.
Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни" аралаштириб савдога чиқаришади, биздаги "лазерни" асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишади,.бу билганим, билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари)

Зираворлар бозори:
Тозза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди, нархи эса капейка туради)
Майдаланган бир кило тозза занжабирга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм, маккажўхори уни эса ўта арзон туради)
Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган)

Хайвон бозори:
Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган.
Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди.
Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Запчаст бозори:
Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб таёрлатиб олиб келиб "оргинал завод" деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас)

Мошина бозорида:
Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён , аммо битта "фишкасини" айтиб ўтаман, сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган" аккумулятор қўйиб , чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган" деб харидорларни "кийдиришади"

Кийим дўконларида:
Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб "тоза оргинал" деб харидорларни "ёпиштиришади"

Энг ачинарлиси❗️
Энг рахмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир.

Масалан:
Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади, оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади.
Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ, чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб" қолади, чунки молни пули йўқ, омборда эса мол ҳам йўқ, ягона йўл оптовик билан "муроса" қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос, акс холда оптовик "зарда" қилиб қарзини "кечвориши" ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади.

Қандолат бозори:
Ўзимиздаги шоколаду "ирис" қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тоззаси, хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади.
Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар "люббой фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз, пошшосиям ажратолмайди" деб мақтаниб ҳам қўйишади😔

Эҳҳее, гапирса гап кўп, яна "нега барака йўқ, нега бозорлар бўшаб қолди" дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз.
Янаям бизни ер кўтариб турибди😔

Кейинроқ "нега касал кўп, нега дориларни таъсири йўқ" деган саволларга тўхталамиз.

Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас, албатта юртимизда ҳалол, ростгўй савдогарлар кўп, аммо "бирники мингга, мингники туманга уради" деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Саломат бўлинглар

Муҳаммад Икром


👉 @Uzanticor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик дипломатлардан КХДРдаги учрашув залини тарк этиш сўралган, чунки улар Ким Чен Индан олдин у ерга кирган.

Қойилмисиз?

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда 90-йилларда ноқонуний хусусийллаштирилган корхона ва обектлар давлатга қайтарилар экан.

Ўзбекистонда ҳам бу жараён бошланармикан?

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар бор одамларнинг нақшидур, одамлар бор ҳайвон ундан яхшидур.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин хуйло...

Европа чемпионати доирасидаги Туркия-Грузия ўйинидан видеолавҳа.

Путиннинг фанатлари буни эшитиб ким қандай хафа бўлади бечоралар. 🤣

👉 @Uzanticor
Рухсатнома бор аммо ойналар меъёридан ортиқ қорайганлик факти бўйича расмийлаштирилган маъмурий баённомага нисбатан суднинг хулосаси.

👉 @Uzanticor
Рус ватанпарварига нима керак?

Ва бахтли бўлиш учун уларга жуда оз нарса керак. Баъзан у ярим шиша ароқ ичади, телевизор олдида ўтиради ва у ерда Ванка бутун дунё томонидан қандай қўрқиб, ҳурмат қилинишини айтиб беришади. Ванка эса хурсанд ва ўзи билан фахрланади.

👉 @Uzanticor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ва Корейс қизларини дунёқарашидаги фарқ.

Ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги "Anora" номли фильмдан ранжишни ҳожати йўқ шекилли.

Ўзбек қизларига хос андиша, ибо-ҳаё қани? Аҳволимиз шу даражага келиб қолдими?

👉 @Uzanticor
Маккада ҳаж вақтида 550 дан ортиқ киши вафот этибди.

Ҳалок бўлганлар орасида 323 нафар Мисрлик, 60 га яқин Иорданиядан ва 35 нафар Тунислик зиёратчилар бор. Улар мусулмонларнинг муқаддас жойлари Макка ва Мадинага анъанавий зиёрат қилиш учун келганлар.

Ўлимнинг асосий сабаблари тиқинлар, чодирлардаги ёнғинлар ва иссиқлик билан боғлиқ бошқа бахтсиз ҳодисалардир. ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳафта Макканинг бош масжидида ҳаво ҳарорати +51°C га етган.

Миллиард миллиард доллар фойда олиб келадиган туристлар учун етарли шароит бўлмасая?!

Шунчаки даҳшат!

👉 @Uzanticor
Эртага соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

👉 @Uzanticor
2024/06/20 07:37:55
Back to Top
HTML Embed Code: