Telegram Group Search
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Биз миямизнинг фақат ўн фоизидан фойдаланамизми?

Аксарият ҳолларда, бу каби нотўғри маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳам учратишингиз мумкин. Айтишларича юқори фоизни ишлата олганлар чексиз хотира ёки телекинез каби кучларга эга деган тушунча ҳам бор. Албатта бу каби сафсаталар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бир қанча таниқли инсонлар китоби ва киноларда ҳам шу каби нотўғри маълумотлар берилган. Масалан, «Люси» фильмида

Аммо биз миямизнинг 10 фоизини ишлатамиз деган фикр ёлғон

Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, мийянинг ҳар бир қисми ўзининг аниқ бир вазифасини бажаради. Миянинг асосий қисмини глиалар ва нейронлар ташкил қилади. Нейронлар электрокимёвий сигналларни ўтказиш вазифасини бажарса, глиал ҳужайралар ўша нейронларни ҳимоя қилиш ва уларни соғлом сақлаш вазифасини бажаради

Болалик даврида миянинг бутун ярим шарлари олиб ташланиши мумкин, қолган мия эса йўқотишларни қайта тиклайди ва қоплайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, мия ўзида мавжуд бўлган нарсанинг 100 фоизини ишлатади, аммо қайси тузилмаларнинг шикастланганига қараб камроқ ишлаши мумкин

Ҳалгреннинг сўзларига кўра, «Сиз ўзингизнинг ақлий кучингизни оширишингиз мумкин, аммо буни амалга оширишга имкон берадиган "ҳийла" йўллари йўқ. Танангиздаги ҳар қандай орган сингари, мия ҳам тўғри уйқу, жисмоний машқлар, минимал стресс ва мувозанатли овқатланиш орқали яхши ишлайди.

https://cacos.uz/biz-miyamizning-faqat-o-n-foizidan-foydalanamizmi-500

@themantiq
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Дорилар қаерингиз оғриётганини қандай билади? Ёки ичишдан олдин "дорини қулоғи"га манзилни айтиб ичасизми?

Бош оғриғи, қулоқ оғриғи, оёқ оғриғи бўладими, биз доимо оғриқни ҳис қиламиз. Келинг оғриқ қолдирувчи дорилар қандай қилиб сизни оғриқдан халос қилиши ҳақида гаплашамиз

Оғриқ одатий турмуш тарзини кескин ўзгартириши мумкин. Яхшиямки, ўзингизни дарҳол яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар мавжуд

"Таблетка аҳмоқ - у тўғри ошқозонга тушади. Йўталга қарши сироп эса ақлли. У тўғридан-тўғри ўпкага тушади». Шунақами?) Оғриқ қолдирувчи воситани ичишдан олдин бошингизга, қулоғингизга ёки оёғингизга боришни айтасизми? Албатта, Йўқ.

Оғриқ қолдирувчи воситадаги дори ҳозирги вақтда тананинг оғриётган қисмини аниқ белгиламайди. Бунинг ўрнига, оғриқ қолдирувчи воситалар бутун танада комплекс тарзда ишлайди.

Ютилишидан кейин оғриқ қолдирувчи восита биринчи навбатда ошқозонга тушади, у ерда ҳазм қилинади ва қонга сўрилади. Препарат қон оқимига киргандан сўнг, у бутун танага тарқала бошлайди.

Хўш, бу жараён маълум бир нуқтада оғриқни тўхтатишга қандай ёрдам беради?

Тана ҳужайралари шикастланганда ёки ўлганда, улар простагландинлар деб аталадиган кимёвий моддаларни ишлаб чиқаради. Бизнинг танамизнинг нерв учлари простагландинларга жуда сезгир.

Простагландинларнинг чиқарилиши билан бирга, асаб тизимидаги асаб тугунлари мияга қайси ҳудуд ва қанчалик оғриқли эканлиги ҳақида сигнал юборади.

Оғриқ қолдирувчи воситалар шикастланган ҳужайраларни бутун танада простагландинларни чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди.

Ҳужайралар простагландинларни ишлаб чиқаришни тўхтатгандан сўнг, асаб тугунлари мияга оғриқ сигналларини юборишни тўхтатади. Мия оғриқ сигналларини қабул қилишни тўхтатганда, сиз оғриқни ҳис қилишни тўхтатасиз.

Шуни эсда тутиш керакки, ўзингизни яхши ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, оғриқ ҳар доим ҳам ёмон дегани эмас. Бу тананинг бирор нарса нотўғри кетаётганлиги ҳақидаги огоҳлантириш усули ва сиз уни тузатишингиз мумкинлиги ҳақидаги сигнал. Оғриқни ҳис қилмасдан, танада зарарли муаммолар рўй бераётганлигини сезмаслигингиз ҳам мумкин. Бу энди бу жуда ёмон жараён

https://cacos.uz/dorilar-qayeringiz-og-riyotganini-qayerdan-biladi-504

@themantiq
Gorilla's hand with Vitiligo

@themantiq
Forwarded from Neomind | Live
Leonardo da Vinci
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Малласочлар қандай пайдо бўлади?

Малласоч ҳосил бўлишига асосий сабаб қилиб МC1R гени кўрсатилади. Бу ген теримиз пигментациясига бевосита таъсир қилувчи меланокортин рецепторини кодлайди

Меланоцитлар, пигментация учун масъул бўлган ҳужайралар, бу оқсил рецепторини ўз юзасида экспрессиялайди. МC1R меланин, тери пигменти қандай ишлаб чиқарилиши ва тарқалишини тартибга солади.

МC1R аллеллари камайган ёки функцияси бузилса, малларанг фенотипи пайдо бўлади. Ушбу ўзгартирилган аллеллар меланоцитларнинг фаоллигига таъсир қилади, бу эса турли пигментацияга олиб келади

Бошқа томондан. Малла соч фенотипи хавфли тери саратони бўлган меланома ривожланиш хавфини оширади. Ушбу хавфнинг сабаби МC1R рецепторлари функциясининг бузилишидир. Ушбу рецептор ҳужайра циклида ва меланоцитларнинг апоптозида ҳам роль ўйнайди.

Наслдан наслга ўтиш нуқтаи назаридан, малла сочли фенотипнинг генетикаси мураккаб. Бу шунчаки доминант ёки ретсессив ген ҳақида эмас, балки бир нечта аллелларнинг ўзаро таъсири ҳақида

Ажойиб, тўғрими? Малла сочли фенотип ортидаги генетика бизга инсон ирциятининг мураккаб оламига йўлни кўрсатади

@themantiq
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Бугун, буюк физик, Нобел мукофоти соҳиби - Ричард Фейнманнинг туғилган куни

Ричард Филлипс Фейнман - америкалик физик, асосий ютуқлари назарий физика ва квант физика соҳасига тегишли. Квант электродинамикасининг асосчиларидан бири. Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори. Ричард Фейнман Омни журнали томонидан ўз даврида дунёнинг энг ақлли инсони деб топилган

Университетда физика ўқитиш методикасини ислоҳотчиси. У Принстонда Алберт Эйнштейн билан бирга дарс берган

Дунёдаги бирор машғулотни севинг ва у билан шуғулланинг! Ҳеч ким ҳеч қачон ҳаёт асли нима эканлигини тушунмайди ва бу муҳим ҳам эмас. Дунёни ўрганинг. Агар сиз унга етарлича чуқур кирсангиз, ўргансангиз, деярли ҳамма машғулот жуда қизиқ. Ҳаммасидан кўра кўпроқ қилишни ёқтирадиган нарсалар устида хоҳлаганингча ишланг. Ким бўлишни хоҳлаётганингиз ҳақида эмас, нима қилишни хоҳлаётганингиз ҳақида ўйланг. Жамият сизга ҳеч қандай ҳалал бермаслиги учун бошқа нарсалар билан минимумни сақланг

~Ричард Фейнман

Китоб: Сиз, албатта, ҳазиллашяпсиз, жаноб Фейнман!

@themantiq
Forwarded from Neomind | Live
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Менинг бир рассом танишим бор ва баъзида унинг фикрларига қўшилмайман. У гулни олиб: "қара, қандай гўзал" дейди, мен эса буни тасдиқлайман. Кейин у: “Рассом сифатида мен бунинг нақадар гўзаллигини кўряпман, лекин сиз олим сифатида уни бўлакларга ажратсангиз, у зерикарли бўлиб қолади”, дейди ва мен уни бироз ақли жойида бўлмаса керак деб ҳисоблайман. Аввало, у кўрган гўзаллик бошқаларга ҳам, мен учун ҳам очиқ, деб ўйлайман. Гарчи, эҳтимол, мен у каби нафис эстетик эмасдирман... Аммо мен гулнинг гўзаллигини қадрлай оламан. Шу билан бирга, мен гулга қараганимда, унга нисбатан кўпроқ нарсани кўраман.

Мен гул ичидаги ҳужайраларни, ичидаги мураккаб ҳаракатларни ҳам тасаввур қила оламан. Айтмоқчиманки, бу нафақат шу ўлчамдаги, бир сантиметрли гўзаллик, балки, кичикроқ ўлчамларда, ички тузилишда ва бошқа жараёнларда ҳам гўзалликлар бор. Қизиғи шундаки, гулдаги ранглар уни чанглатиш учун ҳашаротларни жалб қилиш учун ривожланади, яъни ҳашаротлар рангни кўра олади.
Савол келиб чиқади: бу эстетик туйғу қуйи даражадарда ҳам мавжудми? Нима учун бу эстетик? Илмий билим фақат гулнинг гўзаллигини, сирлилигини ва ундан олиниадиган ҳайратни оширадиган ҳар хил қизиқарли саволларни қўшади. Фақат қўшади. Сиз айтгандай бу қизиқишларни қандай олиб ташлашни билмайман.
~ Ричард Фейнман
Делфин ва инсон қўллари

@themantiq
2024/06/19 05:00:47
Back to Top
HTML Embed Code: