Telegram Group Search
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ», "Марваридлар шодаси" китоблари муаллифи — юртимиз меҳмони

Кўпчиликнинг хабари бор, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро анжуман бугун ўз ишини бошлади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар, шунингдек, хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож ва бошқа таниқли уламолар юртимизга ташриф буюришди.
Ана шу муносабат билан юртимизда меҳмон бўлиб турган Урдун Халқаро исломий илмлар дорилфунунининг доктори шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари жорий йилнинг 14 октябрь куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётида ташкил қиинган тақдимот маросимига таклиф қилинди. Мазкур нашриётда чоп этилишни бошлаган янги – «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китоби айнан у кишининг қаламига мансуб бўлиб, уни муаллифнинг ўзи тақдим қилиб берди.

У киши китоб ҳақида, ҳозирги пайтда долзарб бўлиб турган мазҳаб тушунчаси, шунингдек, ҳанафий мазҳаби ҳақида ниҳоятда зарур маълумотларни берди.

Шунингдек, тадбир давомида шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари ўзининг яна бир китоби, Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлигида таржима ва таҳрир қилинган «Марваридлар шодаси» ва шайх Абдулғоний Нобулсийнинг қаламига мансуб «Кифоятул ғулом» китоби ҳақида ҳам мухтасар маълумот бериб ўтди.

Тақдимот Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.

@BintuSodiq
Audio
🩷Қориъа сураси

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда

Бугун, 15 октябрь куни «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Унда ўнлаб халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Анжуманда иштирок этиш учун ташриф буюрган таниқли уламолар Тошкент шаҳри халқаро аэропортида эҳтиром кўрсатиб кутиб олинди.

Бугун, пойтахтимиздаги «Hilton Ballroom» меҳмонхонасида бошланган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.
Халқаро анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб борди.

Анжуман аввалида Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.
Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Халқаро анжуман давом этади.

@BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Устоз-мураббий ўз атрофига мусбат энергия ёйиши зарур. Ҳайвонот оламидаги кузатувлар ҳам кишини таъсирлантиради: товуқ жўжаларини қанотлари остида ҳимоя қилади. Илон ўз қарашлари билан болаларини улғайтиради. Чаён эса болаларини устида олиб юради. Бас, шундай экан, инсон ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

#101qadam
@BintuSodiq
Ҳазрат вафотларидан бир неча кун аввал айтган эканлар: "Аллоҳ таоло баъзи бандаларининг ажрини бу дунёда бермай, охиратга олиб қўяр экан, чунки у ажрлар бу дунёга сиғмас экан".

Илоҳо, ана шундай ажрлардан кўпини берсин Ҳазратимизга...

@BintuSodiq
Audio
🩷Такосур сураси

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ...

У кишининг ўзи алоҳида бир мадраса эди.


Меҳмет Гўрмез - Ислом тафаккур институти ва Халқаро Ислом тафаккур жамғармаси президенти

@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#diqqat_uchrashuv

Harakatlarimiz hamisha o’z oldimizga qo’ygan orzu-maqsadlarimiz asosida bo’ladi.

Maqsadga erishgach, bu muvaffaqqiyatning kuchi bizga butun umrlik baxt va huzur tuyg’usini berolmasligini tushunamiz.

Ammo shunday bir maqsad borki, uning yo’lida harakat qilar ekanmiz, maqsadga hech yetib bo’lmasligini bilsak-da, jarayonning o’zi bizga doimiy baxt va huzurni ta’minlab beradi.

“Kashf”
- lahzalar huzurida yashash

10-noyabr
kuni bo’lib o’tadigan ilm majlisimizni o’tkazib yubormang!

Uchrashuv “Online muallima” NTM tomonidan tashkil qilinadi.


Ro’yxatdan o’tish uchun: @muallimaatxodimasi

Batafsil ma’lumot uchun telegram sahifamizga o’ting👇

Telegram | Instagram

Реклама
Силаи раҳм аслида нима?

Бадриддин Айний имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига шарҳ сифатида ёзган «Умдатул Қорий» номли китобида «Сила силаи раҳмдир. У насабдош ва қудачилик асосидаги қариндошларга яхшилик қилиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиб, ҳолларидан хабар олишдан иборатдир», деган.
Бу таърифда қудачилик асосидаги қариндошларга ҳам яхшилик қилиш силаи раҳм эканлиги алоҳида эътиборга сазовордир. Бу ҳақиқатни кўпчилик англаб етмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
«Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан


@BintuSodiq
Audio
🩷Аср сураси

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишнинг давомли бўлишига ёрдам берадиган амаллар

https://youtu.be/R4VluAp4foQ

Одинахон Муҳаммад Содиқ
@BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

@BintuSodiq
Қулоқ, бурун ва киндикни тештириш

САВОЛ:
Ассалому алайкум, Одинахон опа! Қулоқни иккита тештириш мумкинми? Бурун ва киндикни-чи?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Қулоқни иккита тештириш жоиз. Бурун ва киндикни тештириш бизнинг одатларга ҳам, одобларга ҳам тўғри келмайди. Бошқа қавмнинг ишини қилсак, ўшалардан бўлиб қоламиз.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq
Audio
🩷Ҳумаза сураси

@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маддоҳликнинг оқибати

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://youtu.be/aDadDMsr9LE
@BintuSodiq
2024/10/19 05:42:23
Back to Top
HTML Embed Code: