Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Салим Абдувалиев Европага наркотик савдосини ташкил қилган” - айблов

Қирғизистонда ўнга яқин таниқли шахс “Салимбойвачча” номи билан танилган тошкентлик зиддиятли ишбилармон Салим Абдувалиев билан жиноий тил бириктирганликда гумон қилиниб, терговга тортилди. Қирғизистон махсус хизматлари Абувалиевни қирғизистонлик яна бир авторитет марҳум Қамчи Кўлбоев етакчилик қилган жиноий гуруҳни молиявий қўллаганликда айбламоқда.

Бундан ташқари, бу айбловда жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси ҳам тилга олинган. Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қирғиз депутатининг президентни ағдаришда ёрдам сўраб Салим Абдувалиевга мурожаат қилганини билдирган эди.

Абдувалиев шу йил мартда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлашда айбланиб, Ўзбекистонда 6 йилга қамалган. Айрим экспертлар - Салимбойнинг қамалиши, қирғиз томонидаги айблов ва қама-қамалар сабаби минтақада контрабанда савдоси назорати зимдан қайта тақсимланаётгани билан боғлиқ, деган тахминни илгари сурмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/LxqFZ8dPyHE
Эпидемияга айланган зўравонлик

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VtCj16MU_C0

Ўқувчини занжирбанд қилган ўқитувчи 4 йилга қамалди.

Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, комага туширди.

Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қамалди.

Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди.

Ўзбек сенаторлари «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги қонун кучга кирса, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади. Қонун болани ота-онасидан ажратиб олишга ҳам изн бериши мумкин.

Психологлар таъкидича, маиший зўравонликка оилавий масала сифатида қараш одатга айланган ўзбек жамиятида ушбу қонун жиддий ўзгариш қилиши қийин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 30.09.24

“Газпром нефть” Ўзбекистонда АЁҚШлар очишга қизиқмоқда

Вояга етмаган қизга тегажоғлиқ қилган шахс 5 суткага қамалди

Ўзбекистонда педагог ходимларнинг маоши 15 фоизга оширилади

Тожикистонда амалдорлар миллий кийимлар кийишга ва армияга боришни тарғиб этмоқда

Исроил “Ҳизбуллоҳ” лидерига оид маълумотни эронлик агентдан олгани хабар қилинди

“Ҳизбуллоҳ”га Ҳасан Насруллоҳнинг қариндоши раҳбар бўлди

Норвегия Россия билан чегарада девор тикламоқчи

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

15 кунлик чақалоқ - ўзбeк қамоғи тутқуни

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/L-D23Rql0GU

Қашқадарёлик ўқитувчи ва блогер Дилдора Ҳакимова учинчи фарзандини оддий туғруқхона эмас, балки қамоқхонада дунёга келтирди.

Ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлари билан танилган 40 яшар она шу йилнинг июлида Қашқадарё вилоят Косон тумани суди томонидан товламачиликда айбдор деб топилиб, 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Онаси Маҳкам Бозорованинг Озодликка айтишича, кўкрак бези саратонига чалинган блогер қизи сентябрь ойининг ўрталарида фарзандли бўлган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар туғруқдан сўнг қизининг аҳволи оғирлашгани, зудлик билан онкология шифохонасига ётқизилиши зарурлиги бўйича хулоса берган. Қамоқхона эса 14 сентябрь куни янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун зарур шарт-шароит яратиб бера олмаслиги ҳақида хат тақдим этган.

Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти касалликка чалинган блогер ва унинг чақалоғига қилинаётган муомалани "очиқчасига шафқатсизлик" деб атаган. Ташкилотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда ўндан ортиқ блогерлар панжара ортида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Forwarded from OZODLIK KANALI
Кутилмаган истеъфо. Алламжонов Мирзиёева командасида қолади - манбалар

Ҳукуматдаги манбаларнинг Озодликка билдиришича, президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжоновнинг лавозимдан кетиши ҳукумат ва администрациядаги кўпчилик учун “кутилмаган” бўлган. Манбалар 40 яшар Алламжонов президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева “командасида қолиши”ни айтмоқда. Аммо унинг ким сифатида қолиши ва қандай лавозимни эгаллаши ҳақида маълумот йўқ. Озодлик гаплашган ҳукуматдаги бир-биридан мустақил икки манба Алламжонов юқори лавозимга тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги фаразларни рад этди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Алламжонов истеъфоси ҳақидаги хабарида унинг президент администрацияси мулозими сифатидаги фаолиятини мақтаган ва “янги фаолиятида муваффақият тилаган”ди. Бу ва истеъфонинг октябрь ойи охирида ўтадиган парламент сайловлари арафасида юз бергани Алламжонов янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақидаги фаразларга йўл очган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Forwarded from OZODLIK KANALI
Тошкент Аграр университетида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат Аграр университети ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин атрофдаги биноларга ёйилаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса университетнинг қайси биносида содир бўлгани, ҳодиса юз берган пайтда бинода одамлар бўлган ёки бўлмагани ҳақида маълумот йўқ. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра маҳаллий вақт билан 20.10 да бошланган ёнғин сабаби номаълум. Вазирлик ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани, қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини айтмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 950-кун | Норвегия Россия билан чегарасида девор қурмоқчи

Россия бугун тонгдан яна Киевга дронлар билан ҳужум қилди, Украина кучлари 73 дрондан 67 тасини уриб туширганини билдирди. Шаҳарда ҳаво тревогаси 5 соат ўчмади.
Дания ва Украина қурол етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, ишлаб чиқариш харажати музлатилган Россия активлари ҳисобидан тўланади.
Норвегия ҳукумати Россия билан чегарада девор қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатида аксар ўзбекистонликлар Украина жамоасига мухлислик қилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бастрикин муҳожирларнинг фарзандлари ўқиган Калининградаги мактабни текширишни буюрди

Россия Тергов қўмитаси муҳожирларнинг фарзандлари ўқиган Калининграддаги мактабда текширув ўтказмоқчи. Тергов қўмитаси телеграм-каналида маълум қилишича, маҳаллий ўқувчиларнинг ота-оналари мигрантларнинг болалари рус тилини билмагани сабаб, таълим жараёни бузилаётганидан шикоят қилишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Светлана Ганнушкина Тергов қўмитаси Россия конституциясини бузаётганини айтади. Унга кўра, болаларга рус тилини ўргатиш мактабларнинг вазифаси.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 кунлик чақалоқ - ўзбeк қамоғи тутқуни

Қашқадарёлик ўқитувчи ва блогер Дилдора Ҳакимова учинчи фарзандини оддий туғруқхона эмас, балки қамоқхонада дунёга келтирди.

Ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлари билан танилган 40 яшар она шу йилнинг июлида Қашқадарё вилоят Косон тумани суди томонидан товламачиликда айбдор деб топилиб, 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Онаси Маҳкам Бозорованинг Озодликка айтишича, кўкрак бези саратонига чалинган блогер қизи сентябрь ойининг ўрталарида фарзандли бўлган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар туғруқдан сўнг қизининг аҳволи оғирлашгани, зудлик билан онкология шифохонасига ётқизилиши зарурлиги бўйича хулоса берган. Қамоқхона эса 14 сентябрь куни янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун зарур шарт-шароит яратиб бера олмаслиги ҳақида хат тақдим этган.

Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти касалликка чалинган блогер ва унинг чақалоғига қилинаётган муомалани "очиқчасига шафқатсизлик" деб атаган. Ташкилотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда ўндан ортиқ блогерлар панжара ортида.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/L-D23Rql0GU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногирон балиқчи ва унинг браконьерларга қарши кураши

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида шундай инсон борки, унинг учун балиқ ови шунчаки эрмак эмас, балки турмуш тарзи бўлиб қолган. Акмал Ҳайдаров ногиронлигига қарамай сув ҳавзалари тозалиги учун курашади, браконьерларга қаршилик қилади ва балиқ популяциясини асраш мақсадида дўстлари билан бирга ҳавзаларга энди тухумдан чиққан балиқларни ташлаб туради.

Ушбу лавҳамизда у қандай қийинчиликларга дуч келаётганию таслим бўлмаслик учун нимадан куч олаётгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

#rfe_rl
Audio
📌Озодлик дастури 01.10.24

Тошкент Давлат Аграр университетидаги ёнғинни ўчириш учун 2 соат вақт сарфланди

15 кунлик чақалоқ - ўзбeк қамоғи тутқуни

"Ўзбек Жириновскийси". Тошкент ичидаги гапларни Қодиров орқали айтяпти

Исроил Ливанда қуруқликдаги амалиётни бошлади

Россияда ноқонуний миграцияга қарши қонунчилик кучайтирилади

АҚШ фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами ўлароқ 336 млн доллар ажратади

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 кунлик чақалоқ - ўзбeк қамоғи тутқуни

Қашқадарёлик ўқитувчи ва блогер Дилдора Ҳакимова учинчи фарзандини оддий туғруқхона эмас, балки қамоқхонада дунёга келтирди.

Ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлари билан танилган 40 яшар она шу йилнинг июлида Қашқадарё вилоят Косон тумани суди томонидан товламачиликда айбдор деб топилиб, 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Онаси Маҳкам Бозорованинг Озодликка айтишича, кўкрак бези саратонига чалинган блогер қизи сентябрь ойининг ўрталарида фарзандли бўлган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар туғруқдан сўнг қизининг аҳволи оғирлашгани, зудлик билан онкология шифохонасига ётқизилиши зарурлиги бўйича хулоса берган. Қамоқхона эса 14 сентябрь куни янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун зарур шарт-шароит яратиб бера олмаслиги ҳақида хат тақдим этган.

Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти касалликка чалинган блогер ва унинг чақалоғига қилинаётган муомалани "очиқчасига шафқатсизлик" деб атаган. Ташкилотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда ўндан ортиқ блогерлар панжара ортида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 951-кун | Исроил Ливанга бостириб кирди; Украина Россияга зарба бериш рухсатини олди

1 октябрь тонгида Исроил Ливанда қуруқлик амалиётларини бошлаганини билдирди.
АҚШ: Украина Россия ичкарисига жавоб зарбаларини бериш учун АҚШнинг рухсатига муҳтож эмас.
1 октябрга ўтар кечаси Байрут шаҳри жануби Исроил авиацияси ва ракеталари ҳужумига учради.
Халқаро жамоатчилик Яқин Шарқда урушни кенгайтирмасликка чақирмоқда.
Россия Угледарда байроқ ўрнатгани видеосини тарқатди.
Херсон шаҳридаги бозорга рус кучлари зарбалари оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин Эронда биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Ареф билан учрашди.
НАТО раҳбари Йенс Столтенберг ўрнини 1 октябрдан Голландия собиқ бош вазири Марк Рютте эгаллади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
"Пулсизликдан қийналдим". Россиядан депорт бўлган ўзбеклар ҳикояси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AWAtIjt-IO8

Ватанига депортация қилинган ўзбекистонликлар зўрға кун кечираётганларидан шикоят қилишмоқда. Лавҳамиз қаҳрамонлари бир неча ойдирки, доимий иш топа олганлари йўқ. Дилфуза ва Турсунали ишга жойлашишдан умидларини узишмаган, лекин ҳануз омадлари келмаяпти. Ушбу лавҳада улар Россиядан нега депорт бўлишгани ва энди Ўзбекистонда қандай ҳаёт кечиришаётгани ҳақида сўзлаб беришди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 02.10.24

Эрон Исроил ҳудудига юзлаб ракета отди

Тель-Авивдан Самарқандга парвоз қилажак учоқ икки соат кеч учди

Самарқанддаги институтда чиққан ёнғин бартараф этилди

Эронда барча авиақатновлар бир кеча-кундузга бекор қилинди

Таиландда автобус ёниб кетиши оқибатида 20 бола ҳалок бўлди

Туркий давлатлар ва ягона лотин алифбоси: Қирғизистон кириллдан воз кечмоқчи эмас

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Ички ишларимизга аралашманг!” Тошкент ва Москванинг янги дипломатик можароси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PH_iWCmZUeE

Ҳар йили 1 октябр куни Ўзбекистонда ўқитувчилар ва мураббийлар куни нишонланади. Бу кунда ўқитувчилар эъзозда, улар меҳнатига раҳмат айтилади, байрам қилинади.

Аммо, бу йилга сана арафасида Тошкентда юз берган ҳодиса нафақат ўқитувчилар куни, балки Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга ҳам соя солди.

Жанжалга сабаб бўлган ҳодиса 23 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзоридаги мактабда содир бўлганди. Рус тили дарсида ўқитувчи аёлдан 10 ёшли ўқувчи нега рус тилида гапирмаётганини сўраганидан сўнг, унинг қулоғини тортиб, юзига тарсаки туширди. 25 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова интервьюсида Россия "Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш талаб қилганини" маълум қилди. Мактабдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро икки давлат идоралари муҳокамасига тушди.

Россиянинг Ўзбекистон мактабларига аралашиши, ўз навбатида, Ўзбекистонда кучли норозиликка сабаб бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 952-кун | Украинада 3 ойда 598 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди

Россия кучлари Украина шарқидаги стратегик Угледар шаҳри марказида. Украина жануби-шарқидаги Запорижья шаҳрида Россиянинг бошқариладиган бомбалар билан ҳужуми оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. 1 октябрь оқшомида Эрон Исроил ҳудудига ракеталар билан зарба берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
2024/10/03 12:15:43
Back to Top
HTML Embed Code: