Telegram Group Search
Қораўзак тумани: ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ БОШЛАНМОҚДА

Қораўзак туманидаги “Инжихан Гулайым” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологиясини жорий этишнинг аҳамияти ва бу борада давлат томнидан бериладиган субсидиялар, солиқ имтиёзлари ҳақида ҳудуддаги фермер ва томорқа эгаларига маълумот берилди.
Тадбир сув хўжалиги мутахассислари ва қурувчи ташкилот вакиллари сув истеъмиолчиларининг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан саволларига батафсил жавоблар беришди.

Маълумот учун: Қораўзак туманидаги “Инжихан Гулайым” фермер хўжалигининг 20 гектар майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган эди. Айни кунларда ушбу тежамкор технология орқали ғўза майдонларида томчилатиб суғориш ишлари бошланмоқда.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/28/06/2024/3206/

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://www.tg-me.com/krminwater/
http://krminwater.uz/
БУХОРО

"СУВЧИЛАР МАКТАБИ"ДА НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ


Сув хўжалиги соҳасида сув ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш, сув ўлчаш ишларини такомиллаштириш, истеъмолчиларга сув ресурсларини талабномалар асосида етказиб беришни ташкил қилиш ўта муҳим масалалардан. Шу мақсадда жорий йилнинг 27–28 июнь кунлари Бухородаги “Сувчилар мактаби”да вилоят сув хўжалиги ташкилотлари гидрометрлари учун навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари ташкил этилди.
Амалий ўқув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги тизими ташкилотлари ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, “Сув – текин эмас” ғоясини сув истеъмолчилари ўртасида тарғиб-ташвиқ этиш юзасидан батафсил маълумот берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

Батафсил
ХИЗМАТ КЎРСАТАЁТГАН СУВЧИЛАР ЎЗ ҲАҚЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИШНИ ЎРГАНИШИ ШАРТЛИГИ ТУШУНТИРИЛДИ

Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМда семинар ўтказишди.
Семинарда таъкидланишича, туман сувчилари ўтган беш ой орасида фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари, шунингдек, деҳқон хўжаликлари даласининг чегарасигача 123,5 миллион метр куб сув етказиб берган. Жами обиҳаётнинг фақат 97,9 миллион метр куби ҳисоби чиқарилиб, бу ҳақда истеъмолчи билан хизмат кўрсатувчи ўртасида далолатномалар расмийлаштирилиб солиқ идорасига тақдим қилинган. Бироқ ишга қабул қилинган мутахассисларнинг кўпчилиги ёш ва тажрибасиз бўлгани учун етказиб берилган сув миқдори ҳисобини юритишда ўта зарур журналларни тўлдириш ҳамда далолатномаларни расмийлаштиришда қатор чалкашликларга йўл қўйилаётгани айтилиб, қарорлар мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб далолатномаларни тўлдириш ва солиқ идорасига тақдим қилиш тартиб-тамойиллари бўйича обдон тушунча берилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Батафсил
Forwarded from Gulnoza Olimova
СУВ ЗАР, СУВЧИ ЗАРГАР...

Андижон вилояти Олтинкўл туманида жойлашган "Олтинкўл толаси" фермер хўжалигида семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими, Норин-Қорадарё ИТҲБ
ҳамда агроинсипексия ходимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Кун тартибидаги асосий масала - сув тежовчи технологияларни жорий этиш кўламини оширишга қаратилди.

Айтиш керакки, Айни пайтда туманда жами 27 нафар фермер 592 гектар пахта ва 187 гектар ғалла майдонига сув тежовчи технологияларни ўрнатган. Учрашув давомида ушбу ишлар кўламини янада ошириш, бошқа экин майдонларига ҳам замонавий суғориш тизмаларини
жорий этиш топшириғи берилди.

Барча фермер ҳўжаликларда гидропостлар ўрнатиш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, фермер ҳўжалик ариқларини бетонлаш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
НАСОС СТАНЦИЯСИ ИШЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги “Деҳқонобод Чех” насос станциясида туман бўлими муҳандислари, станция ишчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларини таъмирлаш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида: ушбу насос станцияси 1999 йилда ишга туширилган бўлиб, 2 дона агрегат ўрнатилган, умумий қуввати 640 квт/соат, сув чиқариш қобилияти 5,0 м³/секундни ташкил этади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
🌟Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Янгиқўрғон туман ИЧБ га карашли Ғалаба 2-1 насос станциясида Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди.

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев ҳамда бўлим бошлиқлар иштирок этишди. шунингдек, тумандаги насос станциялар бошлиқлари, ишчи-ходимлар, тумандаги ИЧБдан таклиф қилинган мутасаддилар, бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Семинарда қурилган асосий масалалар ;

Насос ишчи ходимларини Меҳнат муҳофазаси ва Техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш ва тегишли дафтарларга қайд қилиб бориш.
Вазирлик томонидан Насос станцияларига қуйилган 20 банддан иборат Техник талабларни барча ходимларга мунтазам тушунтириб бориш. Хар бир насос станциясида ташкил қилиш топшириғи берилди ва раҳбарият томонидан қаттиқ назоратида эканлиги тушунтирилди.

Ушбу техник талабларни хар бир пункти бўйича бўлим кесимида масъул ходимлар тушунтириш берилди.
Ёрдамчи хўжалик ташкил этиш борларини кўпайтириш ва насос станцияси ҳудудидаги бир қарич очиқ ердан самарали фойдаланиш. Ходимларни шароитини яхшилаш иссиқ овқат ташкиллаш.
Насос ҳудудини ободонлаштириш “Яшил макон” дастури ижросини ташкил этиш.

Семинар иштирокчиларига насос станциясида ташкил этилган Ёрдамчи хўжалик 30 бош товуқ,30 бош ўрдак ва бир бош қора мол ташкил этилганини кўрсатилди.Иссиқ овқат учун сабзавот ва кўкатлар етиштирилмоқда.

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев семинарга тайёргарлик, ободонлаштириш ишларига алоҳида тўхталиб барча насос станцияларида иш ташкил этиш топшириғи берилди.

Соҳага оид савол жавобларга Бошқарма мутахассис раҳбарлари ўз соҳалари бўйича тушунарли қилиб жавоб бердилар.
Электр энергиясини иқтисод қилиш, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ишлари берилди.

Семинарда иштирок этган барча мутахассисларга ўз иш жойларида Техник талабда кўрсатилган барча соҳага алоҳида эътибор берган холда иш ташкил этиш топшириғи берилди.

📃Батафсил: http://www.norin-sirdaryo.uz/index.php/uz/news-ru-2/238-177

🌟Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари.
✈️Telegram 🖤YouTube 🔝Web-sayt 🕊X.comFacebook 😄Murojaat Bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/28 17:47:45
Back to Top
HTML Embed Code: