Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: “Кўча”ни судлаётган судья журналист устидан арз қилди; ИИБдаги ўлим

19 июнь куни Тошкент вилоят, Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги бир йил ичида содир бўлган шунга ўхшаш воқеаларнинг тўртинчисидир.

Нима учун жамоатчиликда фуқарони мелисалар уриб ўлдириб қўйди, деган ишонч кучли? Нима учун бундай ҳолатларда бошқа вариантлар, масалан, юраги уришдан тўхтаб қолгандир, деган вариантни ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди?

“Детектив” телеграм канали муаллифи, ҳуқуқ-тартибот органларининг собиқ ходими Шерали Комилов ҳамда юрист Муҳсинжон Мадаминовлар билан ўтказилган суҳбат шу саволлардан бошланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 853-кун | Халқаро жиноят суди Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди

Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва россиялик генерал Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди.
Зеленский Украина Россиянинг 30 дан ортиқ нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари ва нефт базаларига зарбалар берилганини айтди.
Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган 1,4 миллиард эврони Украинага ўтказилишини маъқуллади.
Украина шарқидаги Покровск шаҳрида Россия ракета ҳужумидан камида беш киши ҳалок бўлди. 40 дан ортиқ киши яраланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нафақат ишчилар, профессорлар ҳам маошини вақтида ололмаяпти

Ўзбекистон энергетик секторида кўп миллиардлаб долларлик мега-лойиҳаларни амалга ошираётган Eriell Group ва Enter Engineering ширкатининг юзлаб ишчилари яна маошлари берилмаётганиидан шикоят қилмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 26.06.24

Қўқонда соғлом эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Россияда шилқимликда айбланган ўзбекистонлик 14 йилга қамалди

Ўзбекистонда Педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади

Жапаров жиянининг “қўл сўраш” маросими учун узр сўради

Украинанинг ЕИга кириши бўйича музокаралар бошланди

Россияда 80 дан ортиқ хорижий ОАВ сайти блокланади

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Ливанда уч яшар боламни тортиб олишди”. Бухоролик Олеся ҳикояси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/p10OAx-ewDo

Бухоролик Олеся унинг уч яшар фарзанди Ливанда мажбурлаб ушланиб турганини айтади. У фарзандини ватанига қайтаришда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан ёрдам сўрамоқда. Олесянинг айтишича, у 2019 йилда Ливан фуқароси билан танишиб, ундан ҳомиладор бўлган ва 2021 йилда Ўзбекистонда кўзи ёриган. Кейинчалик фарзанди билан Ливан фуқаросининг олдига қайтган. Олесяга кўра, фарзандининг отаси Ливанда уни кўп марта калтаклаган ва қишлоқ хўжалигида ишлашга мажбурлаган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинаётган вазир Тошкентда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6u-KBZCoHBE

24 июн куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколцев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Шу куниёқ Россия Ички ишлар вазирини Шавкат Мирзиёев қабул қилди.
Колокольцевнинг Ўзбекистонга ташрифи Доғистонда 21 киши, жумладан 16 нафар полиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужумлар ва Россияда марказий осиёлик, жумладан ўзбекистонлик мигрантларга қарши облавалар фонида ўтмоқда.
Владимир Колоколцев ўзининг жиноий тўдаларга алоқадорлиги билан журналистлар суриштирувига тушган.
Хўш, Россия Ички ишлар вазирини Россиядаги тўс-тўполон ва терактлардан муҳимроқ нима Ўзбекистонда жалб этган бўлиши мумкин?

📌Озодлик дастури 27.06.24

Ўзбекистонда ўн бир яшар қизалоқни зўрлаб келган шахс қўлга олинди

Қирғизистонда Ўзбекистонга наркотик ташувчилар қўлга олинди

Мирзиёев Туркия мудофаа вазирини қабул қилди

Ҳуқуқбонлар МО расмийларини қийноққа қарши курашишга чақирди

Бишкекда 56 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Бишимбаевга нисбатан суд ҳукми ўзгаришсиз қолди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OzodNazar: 100 журналист ва блогер жазоланди – Озодликнинг “OzodSo‘z” лойиҳаси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/eDLPL3ZFnw4

Ўзбекистон президенти лавозимига Шавкат Мирзиёев биринчи марта сайланганидан буён ўтган даврда мамлакат бўйлаб 100 дан зиёд журналист ва блогерга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, жаримага тортиш каби жазолар қўлланилди.
Озодликнинг янги OzodSo‘z лойиҳаси жазоланган ҳар бир журналист ва блогер тўғрисидаги маълумотлар жамланмасидир.
OzodSo‘z лойиҳаси ўзбек журналистлари ўз касб байрамини нишонлаётган кунда - 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни - иш бошламоқда.
Uzdiplomat.uz сайти раҳбари Анора Содиқ ва Vatandosh TV журналисти Илёс Сафаров билан ўзбек журналистикасининг кечаги куни ва бугуни тўғрисида суҳбатлашдик.
Суҳбатда қатнашган Паҳлавон Содиқ (Озодлик радиоси бош муҳаррири) Озодликнинг янги “OzodSo‘z” лойиҳаси ҳақида айтиб берди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги йўл-транспорт ҳодисасида тўрт нафар муҳожир вафот этди

Красноярск вилоятида саккиз нафар муҳожир йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, уларнинг тўрт нафари вафот этган, қолган йўловчилар жабрланган. Муҳожирларни олиб кетаётган ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилган. Бизнинг манбаларимизга кўра, вафот этганларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Бош вазир Арипов рўйхатдан ўтмаган масжидларни бузиш ёки тадбиркорга беришни топширди - манбалар

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5VIl-RcDQgU

Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаларига кўра, шу йилнинг 24 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган ҳукумат йиғилишида аҳоли томонидан курилган, аммо Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 400 дан ортиқ масжид ва хонақоҳларни "бузиш", уларнинг айримларини ишлаб чикариш иншоотига айлантириш мақсадида тадбиркорларга бериш топширилган.
Йиғилиш тафсилотидан хабардор манбанинг сўзларига кўра, ИИВ ва ДХХ раҳбарлари ҳам иштирок этган йиғилишда Арипов ушбу қарорни "янги жорий этиладиган дунёвий давлатчилик концепцияси" билан тушунтирган.
Айни пайтда Бош вазир ушбу жараёнда "одамларнинг ҳиссиётларини инобатга олиш, аҳоли орасида эҳтимолий жанжалларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш" муҳимлигини таъкидлаган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 28.06.24

Ўзбекистон фуқароларини АҚШга олиб кирган гуруҳ ИШИД билан алоқадорликда гумонланмоқда

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилишига оид баённома имзоланди

“Чорсу” бозоридаги ёнғинни ўчириш учун 1,5 соат сарфланди

АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF) Тожикистонда ҳижоб тақиқига оид қонунни кескин танқид қилди

Қирғизистонда сиёсий қатағон қурбонлари ёппасига оқланмоқда

АҚШда Байден ва Трампнинг илк дебати бўлиб ўтди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Россияда муҳожирларни камайтириш учун уларни урушга юборяпмиз”, Бастрикин.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин муҳожирларни камайтириш учун улар урушга юборилаётганини билдирди. Унинг айтишича, Украинадаги урушга Россия фуқаролигини олган 10 мингдан зиёд муҳожир юборилган.

Экспертларнинг айтишича, муҳожирлар урушга юборилаётгани сабаб, уларнинг орасида Россияни тарк этаётганлар кўпайган ва бунинг Марказий Осиё давлатлари учун ижобий ва салбий томонлари бор. Батафсил материалимизда томоша қилинг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: 100 журналист ва блогер жазоланди – Озодликнинг “OzodSo‘z” лойиҳаси

Ўзбекистон президенти лавозимига Шавкат Мирзиёев биринчи марта сайланганидан буён ўтган даврда мамлакат бўйлаб 100 дан зиёд журналист ва блогерга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, жаримага тортиш каби жазолар қўлланилди.
Озодликнинг янги OzodSo‘z лойиҳаси жазоланган ҳар бир журналист ва блогер тўғрисидаги маълумотлар жамланмасидир.
OzodSo‘z лойиҳаси ўзбек журналистлари ўз касб байрамини нишонлаётган кунда - 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни - иш бошламоқда.
Uzdiplomat.uz сайти раҳбари Анора Содиқ ва Vatandosh TV журналисти Илёс Сафаров билан ўзбек журналистикасининг кечаги куни ва бугуни тўғрисида суҳбатлашдик.
Суҳбатда қатнашган Паҳлавон Содиқ (Озодлик радиоси бош муҳаррири) Озодликнинг янги “OzodSo‘z” лойиҳаси ҳақида айтиб берди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
OzodNazar: Болалар диний таълими тарафдорлари ва қаршилар баҳслашди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/c7J4VluSck8

Ўзекистонда ота-оналар томонидан болани ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси ОМ Қонунчилик палатасининг 25 июндаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Бу янгилик жамоатчилик орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзилар болаларга диний таълим беришни чеклаш билан ҳокимият ҳуқуқларимизни чеклаяпти, деса, бошқалар бунинг аксини айтяпти.

OzodNazar ҳар икки гуруҳ вакилларини таклиф қилиб, дебат уюштирди. Дебатда журналист Абдулазиз Муборак ҳамда блогер Дилнур Комилов иштирок этди. Сарвар Усмон бошловчилик қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Арипов рўйхатдан ўтмаган масжидларни бузиш ёки тадбиркорга беришни топширди - манбалар

Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаларига кўра, шу йилнинг 24 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган ҳукумат йиғилишида аҳоли томонидан курилган, аммо Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 400 дан ортиқ масжид ва хонақоҳларни "бузиш", уларнинг айримларини ишлаб чикариш иншоотига айлантириш мақсадида тадбиркорларга бериш топширилган.
Йиғилиш тафсилотидан хабардор манбанинг сўзларига кўра, ИИВ ва ДХХ раҳбарлари ҳам иштирок этган йиғилишда Арипов ушбу қарорни "янги жорий этиладиган дунёвий давлатчилик концепцияси" билан тушунтирган.
Айни пайтда Бош вазир ушбу жараёнда "одамларнинг ҳиссиётларини инобатга олиш, аҳоли орасида эҳтимолий жанжалларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш" муҳимлигини таъкидлаган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Болалар диний таълими тарафдорлари ва қаршилар баҳслашди

Ўзекистонда ота-оналар томонидан болани ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси ОМ Қонунчилик палатасининг 25 июндаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Бу янгилик жамоатчилик орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзилар болаларга диний таълим беришни чеклаш билан ҳокимият ҳуқуқларимизни чеклаяпти, деса, бошқалар бунинг аксини айтяпти.

OzodNazar ҳар икки гуруҳ вакилларини таклиф қилиб, дебат уюштирди. Дебатда журналист Абдулазиз Муборак ҳамда блогер Дилнур Комилов иштирок этди. Сарвар Усмон бошловчилик қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 857-кун | Дебатларда Трамп Путиннинг талаби қабул қилиб бўлмас эканини айтди

Россиянинг Украинага қарши уруши АҚШ президентлигига энг кекса икки номзод ўртасидаги теледебатда бош мавзу бўлди.
Ўтмишда Путинни ақлли ва доно деб атаган Трамп Байден билан бўлган баҳсда Россия раҳбарининг Украинада урушни тўхтатиш бўйича илгари сурган шартларини қабул қилиб бўлмас деб атади.
АҚШда Украинадаги уруш мавзусида мавҳумлик фонида Европа Иттифоқи этакчилари 27 июн куни Украина билан хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзоладилар, икки кунлик саммитда улар Европа Иттифоқининг келаси беш йилга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 858-кун | Бастрикин 10 минг муҳожир қандай қилиб фронтга жўнатилганини айтди

Москва 10 минг чоғли меҳнат муҳожирини Украина урушига йўлламоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Петербург халқаро юридик форумида маълум қилди. Мулозимнинг эътирофича, армияга 10 минг чоғли мигрант олинган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
2024/06/30 11:55:47
Back to Top
HTML Embed Code: