Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва биржаси доллар ва еврода савдони тўхтатди

Москва биржасида жаҳоннинг икки асосий валюталари бўйича савдоларнинг тўхтатилиши ҳақидаги эълон АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилган янги санкциялар ортидан пайдо бўлди. Биржа сайтида маълум қилинишича, валюта операциялари жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб тўхтатилади.
Россия Марказий банки Москва биржасида Гонконг доллари билан ҳам савдони тўхтатди. “Коммерсант” нашри хабарича, 13 июн куни эрталаб Москва биржаси рубл индекси 3100 пунктдан пастга тушди, унинг акциялари эса 15,8 фоизга, Сбербанк — 4%га, ВТБ — 4,7% га қулади.
Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси янги санкциялар рўйхатига киритилди – жами 33 киши ва 300 та компания. Россия молия институтларидан ташқари, рўйхатга россиялик ўндан ортиқ трансмиллий тармоқлар; дрон ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи ва Россиянинг кимёвий ва биологик қуроллар дастури учун ноёб ва муҳим материалларни харид қилувчи тузилмалар киритилди.
Ўзбекистон Маркази банки ҳозирча бу борада расмий изоҳ бергани йўқ.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рублнинг янада қардсизланиши муҳожирларга қандай таъсир қилмоқда?

АҚШ Молия вазирлиги 12 июнь куни Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсини санкциялар рўйхатига киритди. Бунинг натижасида ҳозирда рубльнинг долларга нисбатан қадрсизланиши кузатилмоқда. Бу Россиядаги марказий осиёлик муҳожирларнинг даромадига қандайн таъсир қилмоқда?

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қатарга келиш учун минг сўм ҳам сарфламадим” – ўзбекистонлик муҳожир

Бухоролик Камола Камолова икки йилдан буён Қатарда ресторанда ишлайди. 27 яшар Камола олий маълумотли, лекин Ўзбекистонда ўзи истаган иш топа олмагач, Қатарга кетишга қарор қилган. Қаҳрамонимиз Дохага келиш учун минг сўм ҳам пул сарфламаганини айтади. Унинг барча харажатларини иш берувчиси қоплаган. Камола ресторан бизнеси сирларини ўзлаштириб, келажакда Ўбекистонда ўз ишини бошламоқчи.

Бу Озодликнинг “Қатардаги Ўзбеклар” филмидан бир парча. Филмнинг тўлиқ версиясини Озодикнинг ютуб каналидан кўришингиз мумкин.

“Қатардаги ўзбеклар” филмига ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=V4IQ_GmRH34

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Лайк учун жазо... берилмади; Ўзбекистон “номақбул”ларга ёпилмоқда

Диний материалларга лайк босган 20 яшар самарқандликни судья нега жазоламади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган янги қонун қабул қилинса, Ўзбекистон эшиклари кимлар учун ёпилади?
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга судья қандай жазо тайинлаши мумкин?
АҚШ президентининг ўғли Хантер Байден қандай жиноят содир этганликда айбдор топилди?
Бу саволларни АҚШда яшаётган журналист ва ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммадга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
ЖСТга аъзолик ўзбекларни монополия балосидан қутқарадими?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/keiK6NpkQIo

Ўзбекистон президентининг қизи ва айни пайтда унинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Тошкентда шу ой бошида Жаҳон савдо ташкилоти кўмагида ташкиллаштирилган анжуманнинг ўзбек томонидан асосий спикери бўлди.

Аммо президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи бунга қадар мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан бош музокарачиси бўлгани маълум эмас.

Унга қадар музокарачилар кўп бўлган. Музокаралар ҳам. Ўзбекистон ЖСТ билан ташкилотнинг бутун тарихи давомида энг узоқ - 30 йил музокара олиб борган давлат. Бундан олдинги рекорд Россияга тегишли эди - Россия 18 йил давом этган музокаралар сўнггида ташкилотга қўшилган.

Каримов даврида ЖСТ билан тўхтаб қолган музокаралар 2016 йилда Мирзиёв ҳокимиятга келгач жонланди. Аммо аъзолик борасида Тошкент ўз олдига қўйган мўлжаллар бир неча марта ўзгарди.

Эндиликда Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни ўзининг ривожланиш стратегиясида приоритет қилиб белгилаганини айтмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 14.06.24

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи муовини тамагирликда гумонланяпти

Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди

Ўзбекистонликлар самолётни силжитиш тезлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

Тошкентда Индонезия элчиси Сунарио Картадината вафот этди

Қозоғистонга “экстремистик кайфиятидаги” 150 нафар хорижлик киритилмаган

Қирғизистоннинг айрим тижорат банклари Россия билан пул жўнатмаларини тўхтатди

АҚШ ва Украина хавфсизликка оид шартномани имзолашди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OzodNazar: Ҳисорак ваҳимаси; “Визасиз” чигирткалар; Давлатчилик тақчиллиги

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/1HG-OfKocik

Расул Кушербоев бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловида депутатликка ўз номзодини қўядими? Бу саволни таниқли сиёсатчи, “Хўп” подкасти муаллифи Расул Кушербоевнинг ўзига бугунги суҳбат давомида бердик.
14 июнь - Халқаро блогерлар куни. Бу йил ўнинчи марта нишонланаётган ушбу санада ўтказилган суҳбат давомида Ҳисорак сув омборида юзага келган вазият, мамлакатнинг баъзи вилоятларини чигиртка босиш сабаблари, ички ишлар баъзи ходимларининг зўравонлиги, фермерларнинг ҳуқуқсиз қолаётгани, бири ўрнига бошқаси келадиган ҳокимлар ишида узвийлик йўқлиги каби масалаларни ҳамда ўзбек блогерининг бугунги аҳволини муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖСТга аъзолик ўзбекларни монополия балосидан қутқарадими?

Ўзбекистон президентининг қизи ва айни пайтда унинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Тошкентда шу ой бошида Жаҳон савдо ташкилоти кўмагида ташкиллаштирилган анжуманнинг ўзбек томонидан асосий спикери бўлди.

Аммо президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи бунга қадар мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан бош музокарачиси бўлгани маълум эмас.

Унга қадар музокарачилар кўп бўлган. Музокаралар ҳам. Ўзбекистон ЖСТ билан ташкилотнинг бутун тарихи давомида энг узоқ - 30 йил музокара олиб борган давлат.

Каримов даврида ЖСТ билан тўхтаб қолган музокаралар 2016 йилда Мирзиёв ҳокимиятга келгач жонланди. Аммо аъзолик борасида Тошкент ўз олдига қўйган мўлжаллар бир неча марта ўзгарди.

Эндиликда Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни ўзининг ривожланиш стратегиясида приоритет қилиб белгилаганини айтмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Чўллардан ўрмон қидириб

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/OsQnU0pUAqU

220 гектар яйдоқ қиру адирликни ўрмонга айлантириш учун ўз ҳисобидан икки юз миллион сўм сарфлаган одам борлигига ишонасизми? Отабек Нуриддинов қийинчиликларга қарамай дарахт экиб, адирга сув чиқармоқда. Ўзи каби одамларга давлат солиқ имтиёзларини кўпроқ бериши керак деб ҳисоблайди.

Отабек Нуриддиновга кўра, Озодликнинг тармоқлардаги лавҳасидан сўнг унга нисбатан 5 йиллик солиқ имтиёзи қўлланган. Бу ҳақда андижонлик фаол 12 июнь куни Фейсбук саҳифасида пост қолдирди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг:

Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Ҳисорак ваҳимаси; “Визасиз” чигирткалар; Давлатчилик тақчиллиги

Расул Кушербоев бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловида депутатликка ўз номзодини қўядими? Бу саволни таниқли сиёсатчи, “Хўп” подкасти муаллифи Расул Кушербоевнинг ўзига бугунги суҳбат давомида бердик.
14 июнь - Халқаро блогерлар куни. Бу йил ўнинчи марта нишонланаётган ушбу санада ўтказилган суҳбат давомида Ҳисорак сув омборида юзага келган вазият, мамлакатнинг баъзи вилоятларини чигиртка босиш сабаблари, ички ишлар баъзи ходимларининг зўравонлиги, фермерларнинг ҳуқуқсиз қолаётгани, бири ўрнига бошқаси келадиган ҳокимлар ишида узвийлик йўқлиги каби масалаларни ҳамда ўзбек блогерининг бугунги аҳволини муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Украинага босқин: 843-кун | Тинчлик саммити: Украина ва Ғарб Путиннинг ултиматумини рад этди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉https://www.youtube.com/watch?v=MtR1t9cWDKM

Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича ўз шартларини илгари сурди. У Украина қўшинларини Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, шунингдек, Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишини талаб қилди.

Киев Путиннинг шартларини бажарилиши имконсиз ултиматум деб атади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Путин ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талаблари бажарилган тақдирда ҳам бу ҳарбий ҳужумни тўхтатмайди.

НАТО бош котиби Столтенберг Путиннинг таклифларини “янада кўпроқ тажовузкорлик, янада кўпроқ ишғолчилик” таклифи деб атади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 843-кун | Тинчлик саммити: Украина ва Ғарб Путиннинг ултиматумини рад этди

Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича ўз шартларини илгари сурди. Украина қўшинларини Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, шунингдек, Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишини талаб қилди.

Киев Путиннинг шартларини бажарилиши имконсиз ултиматум деб атади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Путин ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талаблари бажарилган тақдирда ҳам бу ҳарбий ҳужумни тўхтатмайди.

НАТО бош котиби Столтенберг Путиннинг таклифларини “янада кўпроқ тажовузкорлик, янада кўпроқ ишғолчилик” таклифи деб атади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 844-кун | Тинчлик саммити: Украина ҳудудий яхлитлиги бўйича муросага бормайди

Швейцарияда Украина ташкил этган икки кунлик глобал тинчлик саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 100 делегация иштирок этмоқда. Россия саммитга таклиф этилмаган.

Саммит коммюникеси лойиҳасида барча ҳарбий асирларни озод қилиш, Украина портларининг хавфсиз ишлаши ва Киевнинг Запороже атом электр станцияси устидан назоратини таъминлаш ҳамда ядро қуролидан воз кечиш чақириқлари ўрин олган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Сирдарё ҳокимининг балчиққа мажбурлаб эктирган пахтаси унмади

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги шоликор фермерларга вилоят ҳокими мажбурлаб эктирган пахта унмади.
Фермерлар бу ерларга илгари ҳам мажбурлаб пахта эктирилгани, лекин ғўза ўсмай қолгани ҳақида Озодликка бир ой аввал гапирган эди.
Аммо, ҳокимлик ўз хатосини тан олиш ўрнига фермерларга босимни кучайтирмоқда.
Чигитлар униб чиқмай чириб кетганини, чиққани ҳам балчиқда нобуд бўлаётганини акт қилиб, фермерни пахта топшириш мажбуриятини бекор қилиш ўрнига, аксинча бошқа тумандан сотиб олиб бўлса ҳам шартномани бажарасан, деган шарт қўймоқда.

📌Озодлик дастури 17.06.24

Ўзгидромет ҳафта ўртасигача 9 вилоятда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Германия афғонларни Ўзбекистон орқали ватанига қайтармоқчи

Петербург бозорлардаги рейдларда 49 мигрант тутиб кетилди

ЦАХАЛ Ғазога ёрдам етказилиши учун танаффус берилишини маълум қилди

Россияда Америкалик журналист иши ёпиқ судда кўрилади

Швейцария саммит якунларини Россия билан муҳокама қилмоқчи

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OzodNazar: “Қариндошлар” шаҳри “Истиқлоли” ва Тупроққа қорилган бозор

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/O1_2ZqRf8t0

Блогер Олимжон Тўхтаназаров Наманган вилоятида суратга олган видеоматериалини “Янгиқўрғон деҳқон бозорини ва мулкларини вахшиёна бузилишига қарши халққа ИИБ куч ишлатди”, деган сарлавҳа остида кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Блогер Комил Аҳмедов Қўқоннинг ўтган йил ёзида ёниб кетган “Истиқлол” бозоридаги бугунги асабий вазият тўғрисида бир неча кундан бери тармоқда чиқишлар қилмоқда.

Ўзбекистон бозорларида кечаётган жараёнларни шу икки бозор мисолида ўрганишга қарор қилдик ва Олимжон Тўхтаназаров билан Комил Аҳмедовни суҳбатга чорладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё ҳокимининг балчиққа мажбурлаб эктирган пахтаси унмади

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги шоликор фермерларга вилоят ҳокими мажбурлаб эктирган пахта унмади.
Фермерлар бу ерларга илгари ҳам мажбурлаб пахта эктирилгани, лекин ғўза ўсмай қолгани ҳақида Озодликка бир ой аввал гапирган эди.
Аммо, ҳокимлик ўз хатосини тан олиш ўрнига фермерларга босимни кучайтирмоқда.
Чигитлар униб чиқмай чириб кетганини, чиққани ҳам балчиқда нобуд бўлаётганини акт қилиб, фермерни пахта топшириш мажбуриятини бекор қилиш ўрнига, аксинча бошқа тумандан сотиб олиб бўлса ҳам шартномани бажарасан, деган шарт қўймоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: “Қариндошлар” шаҳри “Истиқлоли” ва Тупроққа қорилган бозор

Блогер Олимжон Тўхтаназаров Наманган вилоятида суратга олган видеоматериалини “Янгиқўрғон деҳқон бозорини ва мулкларини вахшиёна бузилишига қарши халққа ИИБ куч ишлатди”, деган сарлавҳа остида кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Блогер Комил Аҳмедов Қўқоннинг ўтган йил ёзида ёниб кетган “Истиқлол” бозоридаги бугунги асабий вазият тўғрисида бир неча кундан бери тармоқда чиқишлар қилмоқда.

Ўзбекистон бозорларида кечаётган жараёнларни шу икки бозор мисолида ўрганишга қарор қилдик ва Олимжон Тўхтаназаров билан Комил Аҳмедовни суҳбатга чорладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 18.06.24

Қозоғистондаги автоҳалокатда ўзбекистонлик йўловчи вафот этди

Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими камайиши мумкин

Алишер Усмонов Германиядаги банк билан судлашмоқда

Қирғизистондаги сел оқибатида 10 яшар бола нобуд бўлди

Столтенберг Россияни дастаклаган Хитой жазосиз қолмаслиги кераклигини айтди

Дунё бўйлаб янгиликка қизиқиш камайди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
"Туя гўшти еган қонун": Манфаатлар тўқнашуви ва тўқнашмайдиган манфаатлар

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/l3fX1nkXtuk

Ўзбекистон президентига тасдиқ учун юборилгани ортидан “изсиз йўқолган” “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қарийб бир йил кечикиб имзоланди.
Жамоат фаоллари давлат раҳбари томонидан маъқулланиши анча ҳаяллаган қонун ҳужжати “рандалангани”ига эътибор қаратган. Ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари яқин қариндошлар ҳисобланади. Аммо қонун сиёсий лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай лавозимлар рўйхати алоҳида тасдиқланиши айтилган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
2024/06/19 09:04:50
Back to Top
HTML Embed Code: