tg-me.com/themantiq/4152
Last Update:
Дорилар қаерингиз оғриётганини қандай билади? Ёки ичишдан олдин "дорини қулоғи"га манзилни айтиб ичасизми?
Бош оғриғи, қулоқ оғриғи, оёқ оғриғи бўладими, биз доимо оғриқни ҳис қиламиз. Келинг оғриқ қолдирувчи дорилар қандай қилиб сизни оғриқдан халос қилиши ҳақида гаплашамиз
Оғриқ одатий турмуш тарзини кескин ўзгартириши мумкин. Яхшиямки, ўзингизни дарҳол яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар мавжуд
"Таблетка аҳмоқ - у тўғри ошқозонга тушади. Йўталга қарши сироп эса ақлли. У тўғридан-тўғри ўпкага тушади». Шунақами?) Оғриқ қолдирувчи воситани ичишдан олдин бошингизга, қулоғингизга ёки оёғингизга боришни айтасизми? Албатта, Йўқ.
Оғриқ қолдирувчи воситадаги дори ҳозирги вақтда тананинг оғриётган қисмини аниқ белгиламайди. Бунинг ўрнига, оғриқ қолдирувчи воситалар бутун танада комплекс тарзда ишлайди.
Ютилишидан кейин оғриқ қолдирувчи восита биринчи навбатда ошқозонга тушади, у ерда ҳазм қилинади ва қонга сўрилади. Препарат қон оқимига киргандан сўнг, у бутун танага тарқала бошлайди.
Хўш, бу жараён маълум бир нуқтада оғриқни тўхтатишга қандай ёрдам беради?
Тана ҳужайралари шикастланганда ёки ўлганда, улар простагландинлар деб аталадиган кимёвий моддаларни ишлаб чиқаради. Бизнинг танамизнинг нерв учлари простагландинларга жуда сезгир.
Простагландинларнинг чиқарилиши билан бирга, асаб тизимидаги асаб тугунлари мияга қайси ҳудуд ва қанчалик оғриқли эканлиги ҳақида сигнал юборади.
Оғриқ қолдирувчи воситалар шикастланган ҳужайраларни бутун танада простагландинларни чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди.
Ҳужайралар простагландинларни ишлаб чиқаришни тўхтатгандан сўнг, асаб тугунлари мияга оғриқ сигналларини юборишни тўхтатади. Мия оғриқ сигналларини қабул қилишни тўхтатганда, сиз оғриқни ҳис қилишни тўхтатасиз.
Шуни эсда тутиш керакки, ўзингизни яхши ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, оғриқ ҳар доим ҳам ёмон дегани эмас. Бу тананинг бирор нарса нотўғри кетаётганлиги ҳақидаги огоҳлантириш усули ва сиз уни тузатишингиз мумкинлиги ҳақидаги сигнал. Оғриқни ҳис қилмасдан, танада зарарли муаммолар рўй бераётганлигини сезмаслигингиз ҳам мумкин. Бу энди бу жуда ёмон жараён
https://cacos.uz/dorilar-qayeringiz-og-riyotganini-qayerdan-biladi-504
@themantiq
BY Илм-фан | Science | Наука
Share with your friend now:
tg-me.com/themantiq/4152