Telegram Group Search
✈️ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ АМАЛГА ОШИРГАН БОШЛАНҒИЧ ҚИЙМАТИ 37 млрд СЎМДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

✈️ Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан жорий йилнинг март-июль ойларида ўрганиш ишлари ўтказилди.

✈️ Ўрганишлар натижасида мазкур бошқарманинг тизим ташкилотлари: Боёвут, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос ва Гулистон туманларида жойлашган унитар корхоналари томонидан ўтказилган бошланғич қиймати 37 млрд сўмдан ортиқ бўлган 67 та харидларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.

✈️ Жумладан ушбу ўтказилган давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган дастлабки малака танлови, харид қилиш тартиб-таомили, танлашни ўтказиш талаблари бузилишига йўл қўйилган. Шунингдек, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунда белгиланган савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилган.

✈️ Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔝 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ 11 ТА ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ЭКАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

✍️ Жорий йилнинг II чорак якунида Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги ҳамда рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиниши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

☑️ Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари (Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Тойлоқ, Қўшработ, Самарқанд, Ургут, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай ва Каттақўрғон шаҳар) томонидан қабул қилинган норматив тусдаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси талабларига зид равишда қарор, буйруқ ва фармойишлар қабул қилишда, шартномалар тузишда устунлик беришда, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар белгилашда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

🔝 Ўрганиш ишлари натижаларига кўра, ҳудудий бошқарма томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида тегишли тақдимномалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил видеоинфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Сифат_назорати

ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобат қўмитаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда навбатдаги "Назорат хариди"ни ташкил этди.

🚛 3 та ишлаб чиқарувчи корхонанинг қуйидаги номдаги қандолат маҳсулотларидан намуналар харид қилинди ҳамда лаборатория таҳлилларидан ўтказилди:

✈️"Медовик"
✈️"Три шоколада"
✈️"Крем-брюле"

🔬 Синов натижалари қандай?

🔝Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔊 ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат харидлари бўйича олиб борилган ўрганишлар юзасидан

📌 2024 йил 19 июль куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади.

❗️ Мавзу:Давлат харидларида рақобатни таъминлаш”

🎤 Рақобат қўмитаси раис маслаҳатчиси - ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълумот бериб ўтади ("O‘zbekiston" ва "UzReport TV" телеканаллари, АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади).
____________

#брифинг

🔊 ОБЪЯВЛЕНИЕ!

📌 19 июля 2024 года в 12:00 в здании АИМК пройдет брифинг, посвященный результатам изучения государственных закупок за первое полугодие 2024 года Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей.

💬 Тема: «Обеспечение конкуренции в государственных закупках»

🎤 Информацию на брифинге предоставит Отабек Усмонов, руководитель пресс-службы - советник председателя Комитета конкуренции (брифинг будет транслироваться онлайн на телеканалах «O‘zbekiston», «UzReport TV», в официальных страницах АИМК в соц. сетях и YouTube).

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🎤 Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раис маслаҳатчиси-ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов “Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидлари соҳасида назорани таъминлаш юзасидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бермоқда.

🔝 Қўмита томонидан 2024 йилнинг биринчи 6 ойида давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 9 322 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Шундан, буюртмачилар томонидан 5 153 та (55,2 %) савдолар жарайонида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.

🎥 Онлайн кузатиш
_____________

🎤 В настоящее время в Агентстве информации и массовых коммуникаций

🔝 Советник председателя - руководитель пресс-службы Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Отабек Усмонов представляет информацию о проделанной работе Комитетом по конкуренции в сфере надзора за государственными закупками за первое полугодие 2024 года.

🔝 Комитетом проведен анализ 9 322 конкурсных (тендерных) продаж, проведенных госзаказчиками в первом полугодии 2024 года. Из них 6 611 антиконкурентных действий были выявлены при 5 153 (55,2 %) продажах.

🎥 Смотреть онлайн

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ℹ️ 2024 йил 19 июль куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифинг юзасидан батафсил маълумот

📊 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида давлат буюртмачилари томонидан товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 %) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди.

➡️ 1 573 та харидлар юзасидан 562 та иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган. Давлат харидларида қонунбузилишларга йўл қўйган 535 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

🔝 Батафсил
_________

ℹ️ Подробности брифинга, состоявшегося в Агентстве информации и массовых коммуникаций 19 июля 2024 года в 12:00

📊 Комитет по конкуренции в течение первого полугодия 2024 года провел анализ 9 322 конкурсных торгов (тендеров), проведенных государственными заказчиками в областях закупок товаров, работ (услуг) и строительства. По результатам анализа было выявлено 6 611 случаев нарушения конкуренции в 5 153 (55,2 %) конкурсных торгах.

➡️ По 1 573 закупкам Комитетом было возбуждено 562 дела и приняты соответствующие меры. 535 должностных лиц, нарушивших законодательство в сфере госзакупок, были привлечены к административной ответственности.

🔝 Подробнее

Каналга уланиш
🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔 НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ 10 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

🔝 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жами 4214 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

✈️ Мазкур ўрганишлар жараёнида, Мингбулоқ, Косонсой, Поп, Норин, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимликларида товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келувчи жами 12 та қарорларни қабул қилиниши натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

📝 Юқоридагилардан келиб чиқиб, олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, 10 та туман ҳокимларининг тегишли қарорлари “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(
📆 15-20 июль кунлари)

🗓 15-июль

“Anglesey food” МЧЖ (“KORZINKA” номли супермаркетлар тармоғи)га нисбатан иш қўзғатилди;

⭕️ Сифат назорати
Назорат хариди: ун маҳсулотлари сифати талаб даражасидами?

Қандолат маҳсулотлари сифати назоратдан ўтказилди;

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “Toshkent shahar suv ta’minoti” акциядорлик жамиятига нисбатан иш қўзғатилди;
________

🗓 16-июль

Рақобат қўмитаси томонидан тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди;

“JIZZAX SEMENT PLANT” МЧЖ фойдасига 900 млн сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди;
________

🗓 17-июль

Корзинка иши бўйича Қўмитанинг Махсус комиссияси ҳулосаси;

“MANAGEMENT CERTIFICATION” МЧЖ манфаатлари рақобат қўмитаси томонидан ҳимоя қилинди;
________

🗓 18-июль

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотлари амалга оширган бошланғич қиймати 37 млрд сўмдан ортиқ бўлган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди;

Самарқанд вилоятидаги 11 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига зид эканлиги аниқланди;

⭕️ Инфографика
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида видеоинфографика;

Лукойл иши бўйича Қўмитанинг Махсус комиссияси ҳулосаси;
________

🗓 19-июль

⭕️ Брифинг
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат харидлари бўйича олиб борилган ўрганишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди;

Наманган вилоятидаги 10 та туман ҳокимликлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига зид эканлиги аниқланди;

Ипотека банки иши бўйича Қўмитанинг Махсус комиссияси ҳулосаси.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_эътирофи

🤔 Ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири ётади.

📈 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 23 924 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 22 552 таси жисмоний шахсларга тегишли бўлиб, мазкур кўрсаткичларнинг 90 фоиздан ортиғи ижобий ҳал этилган.

👥Қўмитага қилинган мурожаатлар ўз ечимини топаётганлиги фуқаролар эътирофида!

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

🔝 Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича  “KINGSMAN UZBEKISTAN” бренди остида фаолият кўрсатувчи “Boutique” МЧЖ  «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.

Натижада, ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

⭕️ Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади.

О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисидаги» Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇹🇷 Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

🗒 Рақобат қўмитасига техник кўмак тақдим этилиши юзасидан Қўмита ҳамда ТИКA ўртасида музокаралар ўтказилди.

🔝 Хусусан, ушбу учрашувда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қуйидаги йўналишларда техник кўмак тақдим этилиши масалалари муҳокама қилинди:

➡️➡️Туркияда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида 2023 йил 26 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Туркия Рақобат органи ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум доирасида товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат қонунчилиги қўлланишини таъминлаш, жумладан, рақамли платформаларда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш соҳаларида Туркия тажрибасини ўрганиш ва Қўмита фаолиятига татбиқ этиш.

➡️➡️Туркия Савдо вазирлиги томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш соҳасида орттирилган тажрибасини ўрганиш ва Қўмита фаолиятига татбиқ этиш.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Raqobat qo‘mitasi
ҚЎШИМЧА АХБОРОТ 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини…
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

🚛 Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирининг кийимлар дўкони рекламадаги иштироки бўйича Қўмитанинг эълон қилинган қарори турли хил талқинларга сабаб бўлмоқда.

🔘 Аввал ҳам хабар берганимиздек ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида (ўз ваколат доирасидаги ва функционал вазифалари юзасидан) кўриб чиқилди.

✈️ “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддасида :

☑️ реклама берувчи,
☑️ реклама тайёрловчи,
☑️ реклама тарқатувчи рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларнинг субъекти сифатида жавобгарлиги белгиланган. Қонун доирасида бошқа  субъектларнинг жавобгарлик асослари мавжуд эмас.

🚛 Шунингдек, Қонунинг 15-моддасида рекламанинг асосий иштирокчиларига таъриф келтирилган.

Хусусан:
🔴 реклама берувчи — реклама қилинадиган товарни ишлаб чиқаришни ёки сотишни амалга оширувчи ... жисмоний ёки юридик шахс;
🔴 реклама тайёрловчи — рекламани тарқатиш (жойлаштириш) учун ахборотни тўлиқ ёхуд қисман тайёр шаклга келтиришни амалга оширадиган ... жисмоний ёки юридик шахс;
🔴 реклама тарқатувчи — реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширадиган ... жисмоний ёки юридик шахс.

🔝 Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Қонун доирасида Маданият вазирининг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи, реклама тарқатувчи сифатида эътироф этиб бўлмайди. Бу эса унинг Қонун доирасида рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмаслигини англатади.

🤔 Юқоридагилар келиб чиқиб, ишни кўриб чиқишда қонунчилик доирасида рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларнинг иштирокчиси сифатида баҳоланадиган субъектга нисбатан жавобгарлик белгиланди.
Ушбу ҳолатни бошқа қонунчилик ҳужжатлари доирасида кўриб чиқиш Қўмитанинг ваколатлари доирасига тааллуқли эмас. Маданият вазирининг ушбу рекламада иштирокини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни доирасида тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларининг назорат хариди ўтказилди

🤔 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида савдо шоҳобчаларида ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар давомида яроқлилик муддати ўтган ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланди...

🔝 Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✈️ НАЗОРАТ ХАРИДИ: АРМАТУРАЛАР, МЕТАН ВА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

✈️ Рақобат қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат харидларини амалга оширмоқда.
Жумладан,

🟣 АНДИЖОН ВИЛОЯТИ мисолида
Қандолат ширинлик маҳсулотларининг меъёрий ҳужжат талабларига мослигини аниқлаш мақсадида Андижон тумани “КУЙГАН ЁР” масъулияти чекланган жамиятининг озиқ-овқат бозорида назорат хариди “SHARQ UNIVERSAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “OLTIN YONG‘OQ” (кекс) ва “O.K.HONEY BREAD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “ZARBOD” (пахлава) қандолат маҳсулотлари намуналари сотиб олинди ҳамда “UzTest” ДМ қошидаги синов лабораториясига юборилди.
Мазкур маҳсулотлар ёрлиқланишида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан UzTR.490-022:2017 умумий техник регламент талабларига риоя қилинмагани аниқланди.

🟣 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ мисолида
“GULOBOD YOG‘OCH BOZORI” МЧЖ ҳудудида “MADINABONU INTER METAL” МЧЖ томонидан сотилаётган “BAO XIN METALL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган А-400 маркали арматура маҳсулотларидан намуналар харид қилинди.
Норматив ҳужжат талаблари бўйича танлаб олинган намуналар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида лабораторияга топширилди.

🟣 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ мисолида
Қувасой шаҳрида “PAKANA METAN SERVIS” МЧЖга қарашли савдо объектида “Сиқилган газ” (метан) маҳсулотининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича назорат хариди ўтказилди ва танлаб олинган наъмуналар “UzTest” ДМ Фарғона филиалига юборилди.

🔝 Ушбу назорат харидлари давомида камчиликлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланади.

🔵 Рақобат қўмитаси томонидан аҳолининг асосий турдаги истеъмол товарларини сифати ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўтказилаётган назорат хариди тадбирлари республика бўйлаб давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔝 Ижтимоий тармоқлар орқали Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд. сўмдан ортиқ бўлган “qadriyatim,uz”, “tanlov,manaviyat,uz” сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

🤔 Ушбу ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.

➡️ Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

✔️ Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш 🔝 https://www.tg-me.com/Raqobatni rivojlantirish va iste& 39;molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi/com.RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/07/25 00:15:38
Back to Top
HTML Embed Code: