Telegram Group Search
“Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилади.

Тадбир кунига қадар креатив индустрияни ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.

Facebook|Instagram|X
Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади.

Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.

Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади.

Шунингдек, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда қийин аҳволга тушган, алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар ҳам бор.

Шу боис, йил бошида ҳокимлар, вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарларига шароити оғир ёшлар бириктирилгани ўз самарасини бераяпти.

Масалан, қийинчиликка дуч келган 420 минг ёшлар муаммоси ҳал этилди, 65 мингини бандлиги таъминланди.

Тарбияси оғир 20 минг ёшлар жиноят йўлидан қайтди, хулқ-атвори яхшиланган 11 минг ёшлар муддатидан олдин пробация ҳисобидан чиқарилди.

Алоҳида эътиборга муҳтож 1 миллион ёшлар спорт билан шуғулланишни бошлади, 700 мингида санъатга қизиқиш пайдо бўлди.

Facebook|Instagram|X
Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади.

Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади.

Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.

Facebook|Instagram|X
Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.

Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади.

Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди.

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди.

Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди.

“Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.

Facebook|Instagram|X
Вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди. Бу орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш мумкин.

Ёз ойларида “қурилиш отрядлари”ни ташкил этиб, 100 минг ёшларни ойлик берадиган ишларга жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбиркорларнинг ёшларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш борасидаги ташаббуслари бундан буён ҳам қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж, техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг бу харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади. Ўқувчиларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.

Facebook|Instagram|X
Бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққан йигит-қизлар бир қатор таклиф ва ташаббусларини илгари сурди.

Жумладан, мустақил Ўзбекистон темир йўллари ташкил топганининг 30 йиллигига темир йўл соҳасида халқаро форум ташкил қилиш, Марказий Осиё ва Туркий давлатлар ёшлари билан экологик масалаларни доимий муҳокама қилиш мақсадида Халқаро кенгаш тузиш таклиф қилинди.

Юртимизда органик маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш, “Иқтидорли ёш кадрлар” электрон платформасини ишга тушириш, “Келажак касблари лойиҳаси” доирасида тил ўрганиш тартибини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, ёшлар кўчма “Шеърият театри”ни ташкил этиб, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти асарларининг таржималарини халқаро оммага етказиш ташаббуслари илгари сурилди.

Топ-100 таликка кирган университетларга кириш тартиблари, грант ютиш сирлари, бу олийгоҳларда ўқиш учун қандай стратегия тузиш бўйича ёшларимизни ўргатиш мақсадида оромгоҳлар ташкил этиш ва онлайн-платформа яратиш ва бошқа таклифлар ҳам билдирилди.

Президентимиз мулоқот чоғида билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, амалиётга жорий этиш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Facebook|Instagram|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

"Аёллар дафтари"га киритилган 57 нафар хотин-қизларга 164 миллион сўмлик дори-дармон воситалари етказиб берилмоқда


Чилонзор туманида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган аёлларга турли кўмаклар бериб келинмоқда.

Шунингдек, "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан I ва II гуруҳ ногирони бўлган аёллар ҳамда ногирон фарзандларини тарбиялаётган ва соғлигида муаммоси бўлган хотин-қизлардан 57 нафарига 164 миллион сўмлик дори-дармон воситалари сотиб олинди ва бугунги кунда дори-дармонлар етказиб берилмоқда.

Айтиш жоизки, "Нафосат" маҳалласи 24-сонли кўпқаватли уйда истиқомат қилувчи якка-ёлғиз яшовчи И.Сафаева ҳамда айни маҳалланинг 31-сонли кўпқаватли уйнинг 15-хонадонида истиқомат қилувчи Ш.Аҳмедоваларга ҳам эҳтиёжлари эътиборга олинган ҳолда 4 млн 895 минг сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари томонидан барча сотиб олинган дори-дармонларни аёлларимизга етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Соғлигини тиклаш учун зарур пайтда дори-дармонлар билан таъминланаётган эҳтиёжманд аёлларимиз уларга эътибор қаратиб, ғамхўрлик қилаётган давлатимиз раҳбариятига ва барча масъулларга чин дилдан миннатдорчилик изҳор қилишмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Микролойиҳалар_ярмаркаси_Чилонзорда

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда барча маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ва банклар ҳамкорлигида микролойиҳаларни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳоким ёрдамчилари ва банкларнинг туманимиздаги филиаллари мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги микролойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорларнинг учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда туманимиздаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 102 нафар тадбиркорлар иштирок этди. Тадбиркорлардан 68 нафари ўз лойиҳаларини тақдим этишди. 34 нафар тадбиркорлар эса 33 миллион сўмгача бўлган кредитларни олиш юзасидан банкларга мурожаат қилди.

Тадбирда аксарият тадбиркорларнинг мурожаатидаги масалалар ижобий ҳал этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санитар_тозалик
#Ҳашар

Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини ободонлаштириш мақсадида кенг қамровли ҳашарлар ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими ва Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ҳар куни эрта тонгда ўтказиб келинаётган саф йиғилишларида ҳар кунги амалга ошириладиган ишлар бўйича вазифалар тақсимланмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда саф йиғилиши ва ҳашар жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/06/29 04:43:57
Back to Top
HTML Embed Code: