Telegram Group Search
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ПАРРАНДАЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН ҚОН СОТИШ
#парранда #озуқа

1299-CАВОЛ: Ҳайвонларнинг қонини паррандаларга озуқа сифатида сотса ёки сотиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон каби нажосат ҳисоблаган нарсалар шариат қоидаларига кўра мол ҳисобланмайди ва уларни сотиш ёки сотиб олиш жоиз эмас. Чунки савдонинг шартларидан бири сотилаётган нарса мол (товар) бўлиши шарт. Қон, ўлимтик каби нарсалар Қуръони каримда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 3-оятида бундай деган:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
“Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган ... ҳайвонлар ҳаром қилинди”.
Шариатда истеъмоли тақиқланган нарсанинг савдоси ҳам тақиқланади.
Бу ҳақда “Ал-Важийз” китобида бундай дейилган:
كل شيء كره أكله والإنتفاع به على وجه من الوجوه فشراؤه وبيعه مكروه، وكل شيء لا بأس بالانتفاع به فلا بأس ببيعه
“Қайсидир жиҳатдан ейиш ва фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсанинг сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган нарсанинг савдоси жоиздир”.
Қолаверса, ҳайвонларга нажосатни озуқа сифатидан бериш дуруст эмас.
Юқоридаги масалада қон деганда ҳайвонни сўйганда бўғзидан отилиб чиққан қон тушунилади. Лекин ҳайвон қонни ўзи топиб еса, бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1300-CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади.
“Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ .

“Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”.
Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ
#маҳр

1301-CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши мумкинми? Бу маҳрга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гарчи отасининг уйи бўлса ҳам Маҳрга келишилган уй отанинг мулки бўлса, уни маҳр сифатида аёлига бера олмайди . Чунки у бировнинг мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкини эса, бошқага сотиши, ҳадя қилиши ёки маҳр сифати бериши дуруст эмас. Бу борада фиқҳий манбаларда шундай баён қилинган:
ومنها أن يكون مملوكا للواهب فلا تجوز هبة مال الغير بغير إذنه لاستحالة تمليك ما ليس بمملوك للواهب
“Бирор нарсани ҳадя қилишнинг шартларидан бири шу нарса ҳадя қилувчининг мулки бўлиши керак. Бошқанинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиш мумкин эмас. Чунки ҳадя қилувчининг мулки бўлмаган нарсани бошқага бериш имконсиздир” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Аммо отаси уйни ўғлига ҳадя қилган бўлса, шунда ўғил уйни аёлига маҳр сифатида бериши мумкин. Уй келинга маҳр бўлиб ўтгандан кейин бутунлай унинг ҳақига айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024 #Hojining_odobi

😎 ХОЛИС АМАЛ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ФОТИҲАДАН АВВАЛ ЗАМ СУРА ЎҚИШ
#намоз

1302-CАВОЛ: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга тушиб, кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фотиҳани зам сурадан аввал ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Шунинг учун агар Фотиҳадан аввал зам сура ўқиб қўйса, Фотиҳани ўқиб, ортидан зам сура ўқийди. Намоз охирида вожибни тарк қилгани учун саждаи саҳв қилади.
Агар бир оят ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса ва бу оят намоздаги қироатнинг фарзини адо қиладиган даражада узун бўлса, бу ҳолатда ҳам саждаи саҳв қилади. Озгина ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди.
Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ومن سها عن فاتحة الكتاب في الأولى أو في الثانية وتذكر بعد ما قرأ بعض السورة يعود فيقرأ بالفاتحة ثم بالسورة قال الفقيه أبو الليث: يلزمه سجود السهو وإن كان قرأ حرفا من السورة وكذلك إذا تذكر بعد الفراغ من السورة أو في الركوع أو بعد ما رفع رأسه من الركوع فإنه يأتي بالفاتحة ثم يعيد السورة ثم يسجد للسهو۔‘‘
“Намозхон биринчи ёки иккинчи ракатда унутиб Фотиҳа сурасини ўқимай, зам сура ўқиса, суранинг маълум жойига келганда Фотиҳани ўқимагани эсига тушиб қолса, дарҳол Фотиҳани бошлайди. Кейин зам сура ўқийди. Фақиҳ Абул Лайс бундай деган: “Бу кишига саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи сурадан бир ҳарф ўқиган бўлса ҳам”. Агар зам сурани тугатиб ёки рукуда ё рукудан бошини кўтарган вақтда эсига тушиб қолса, қайтиб Фотиҳани ўқийди, кейин зам сурани ўқийди (рукуни ҳам қайта қилади). Намозни охирида саждаи саҳв қилади”.
“Раддул муҳтор” китобида, зам сурадан озгина ўқиб қўйган бўлса, деган сўзни қироатдаги фарз адо бўладиган миқдорда ўқиган бўлса, деб изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
#Hojining_odobi

😎 ИБОДАТ ШУКУҲИДАН СЎЗЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
​​ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ЎҚИЛСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

1303-CАВОЛ: Витр намозини ўқиб ухлаган киши кечаси уйғониб таҳажжуд намозини ўқиса, витр намозини қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир олса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган ва бундай қилиш афзалдир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисга кўра кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.
Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин тунда уйғониб таҳажжуд ўқиса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда қуйидагича баён қилинган:
إذا أوتر قبل النوم ثم استيقظ يصلي ما كتب له و لا كراهة فيه، بل هو مندوب و لايعيد الوتر
“Ухлашдан аввал витрни ўқиса, сўнгра кечаси уйғонса, нафл намозлар ўқиши мумкин. Бунда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Балки мустаҳаб амал ҳисобланади. Витрни қайта ўқиймайди” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАТВО МАРКАЗИГА НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ
#Ташриф

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказига ташриф буюришди.

Делегация аъзолари –– Хидоя зўравонлик ва экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Али Рошид Ал-Нуаимий, Бутунжаҳон мусулмон жамиятлари кенгаши бош директори Холид Халифа Ал-Каъбий, “Чегара билмас ўқитувчилар” халқаро ташкилоти президенти Доктор Муҳаммад Ал-Обайдлий, “Чегара билмас ўқитувчилар” халқаро ташкилоти вице-президенти Доктор Наср Ориф, мусулмон жамиятлари кенгаши бош котиби ёрдамчиси Умар Ал-Барикий ва бошқалар. Ушбу юқори мартабали меҳмонларни Фатво маркази бош мутахассиси доктор Саййиджамол домла Масайитов ва бошқа Фатво маркази уламолари кутиб олдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Фатво маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.

Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига мувоффақиятлар тиладилар.

😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат

1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
“Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/06/29 09:07:36
Back to Top
HTML Embed Code: