Telegram Group Search
#Ташриф

▪️Туркиянинг нуфузли университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

▫️Туркиянинг Памуккале университети ректори, профессор Аҳмет Кутлуҳан Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

▫️Меҳмонларга проректор Тоҳир Эвадуллаев институт тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида маълумот берди.

▫️Мулоқотда А.Кутлуҳан, институт илмий салоҳияти, мутахассислик, магистратура, кафедралар, ўқитиладиган фанлар, битирувчиларнинг масжидлардаги фаолиятлари, тарихий Намозгоҳ масжиди билан таништирилди.

▫️Икки таълим муассасалари ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр алмашдилар.

▫️Фикр-мулоҳазаларини "Меҳмонлар хотира китоби"га ёзгандан сўнг, учрашув якунида А.Кутлуҳанга эсдалик совғаси топширилди.

▫️Мазкур университет 1992 йил 11 июлда ташкил этилган. 20 та факультет, 6 та институт, 17 та касб ҳунар-мактаби ва 45 та тадқиқот марказларидан иборат таълим муассасасида 40 мингдан зиёд талаба таҳсил олади.

👉 http://www.pau.edu.tr

🔗 www.tg-me.com/Олий Маъҳад/com.oliymahad
#Қабул_2024

📣 Тошкент ислом институтида магистратурага қабул бошланди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб илк бора магистратура босқичи ўз фаолиятини бошлайди.

🗓 Магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 14 август куни бошланиб, 20 августгача давом этади.

📋 Зарур ҳужжатлар:

📝 Ректор номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
📘 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат-диплом ва унинг иловаси асл нусхада;
📷 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат - сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади.

⚠️ Ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Қабул манзили:📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 www.tg-me.com/Олий Маъҳад/com.oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Instagram #reels #Ташриф

▪️Туркиянинг Памуккале университети ректори, профессор Аҳмет Кутлуҳан ташрифи

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈

🔗 www.tg-me.com/Олий Маъҳад/com.oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Қабул_2024

📣 Магистратура кириш имтиҳонлари

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб илк бора магистратура босқичи ўз фаолиятини бошлайди.

📌 Олий диний таълим муассасаларини тамомлаб, магистратурага ҳужжат топширган талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича кириш имтиҳони топширадилар:

🎓 "Теология – Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти" мутахассислиги учун:

Ақоид, Ислом фалсафаси: ижодий имтиҳон – 100 балл;
Чет тили: араб ёки инглиз тилидан тест синови – 25 х 2 = 50 балл.

🎓 "Теология – Ҳадис илмлари" мутахассислиги учун:

Ҳадис, Мусталаҳул ҳадис: ижодий имтиҳон – 100 балл;
Чет тили: араб ёки инглиз тилидан тест синови – 25 х 2 = 50 балл.

✔️Араб ёки инглиз тили бўйича халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонсиз белгиланган максимал балл берилади:

✔️TOEFL бўйича камида 72 балл;
✔️IELTS бўйича камида 5,5 балл;
✔️TestDaF - TDN3;
✔️C1 даражасидаги миллий сертификат.

🗓 Қабул 2024 йил 14-20 август кунлари бўлиб ўтади.

Қабул манзили:📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 www.tg-me.com/Олий Маъҳад/com.oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Фитналардан_паноҳ_тилаш

▪️ Фитналардан паноҳ тилаш ҳақида

▫️ Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Фитналар содир бўлганда тик тургандан ўтирган афзалдир, тик турган эса, юриб кетаётгандан, юриб кетаётган эса, югуриб кетаётгандан афзалдир, кимки фитнага аралашиб қолса, ҳалокатга учрайди ва кимки ундан паноҳ топса, дарҳол яширинсин!»…- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

Давоми... 🔻 https://Олий Маъҳад/com.oliymahad.uz/40542

🔗 www.tg-me.com/Олий Маъҳад/com.oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
2024/08/15 18:49:23
Back to Top
HTML Embed Code: