Telegram Group Search
Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.

"Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", дейди у.

Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.

Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.

Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин".

Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.

Сарвар Раҳимий

P.S.: Фарзандини сифатли таълим олиб яхши ҳаёт кечириши учун том маънода қаҳрамонлик қилаётган ота ва оналар бор дунёда. Аммо, таълим олишда барча учун текин ва тенг имконият яратилган бизнинг диёрда, шунча яратилган шароитларга ношкурлик қилиб, дангаса ва ҳумпар фарзандининг харҳашаси-ю ёлғонларига ишониб, муаллимга қўл кўтараётган "қаҳрамонлари" бор юрт ҳам фақат биз бўлсак керак!

Тафаккур қилмаяпмиз!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каримберди аканинг ушбу гапларини ҳис қилишнинг ўзи азобли. Албатта, бунга сабабчи бўлганн халқни тунаётган амалдорларнинг виждони безовта қилмаслиги аниқ. Чунки уларда виждон деганининг ўзи йўқ...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам зоти учун қўлланма.

Обид Асомовнинг мулоҳазалари.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Меҳнат қадри...

Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.

Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.

- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.

Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.

Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.

P.S.: Айни дамда, юртимиздаги жуда кўплаб корҳона ва ташкилотлар бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни ўз мақсадидан устун қўймайдиган кадларга зор...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ёшларимизнинг шахсий фикри йўқ ёки бўлса ҳам
уни билдиришдан қўрқишади?

Сиёсий тафаккур ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади?

Энг ёмони шу "олий маълумотли" авлод эрта ё индин жамият бошқарувига келади. Айтингчи, шундай фикрловчи инсонлар мамалакатни ривожлантироладими?

Тафаккур қилинг!?

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Фарзандингизга кўчада бегона шахслар билан мулоқатга чиқмасликни ўргатинг.

Реал ижтимоий тажрибада атига 5 кун ичида номаълум шахс ўзига етти ёд бегона бўлган ёш боланинг ишончига кириб олганлигини кўришингиз мумкин.

Энди жавоб берингчи, сизнинг фарзандингиз қаначалик бу хавфдан ҳимояланган?

Видео роликни кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ВАТАННИ ОБОД ҚИЛГАН БАХТЛИ ЯШАЙДИ

Қадим мамлакатда бир одат бўлган экан. У юрт одамлари подшоҳларини беш йилга сайлашар, вақт ўтганидан кейин эса, қайиққа миндириб, кимсасиз бир оролга обориб қўйишар экан. Собиқ подшоҳлар у ерда қийинчиликда, хор-зорликда ўлиб кетишар экан. Сайланган подшоҳлар буни жуда яхши билишар, шунинг учун сўнгги йилларини кайфу сафода ўтказишга ҳаракат қилишаркан.
Бир куни вазир янги подшоҳни ўйчан қиёфада кўрибди.
— Нима бўлди подшоҳим? Тинчликми? Сиздан олдингилар бу ғалабани қутлашар, байрамлар ташкил қилишарди, мазза қилиб яшашарди.
— Қандай севинай, ахир мени беш йилдан кейинги ҳаётим ташвишга соляпти. Бугунги куним ўтиб кетар, кейин нима қиламан? Йиртқичларга тўла бўлган ўша оролда қандай яшайман?
— Олампаноҳ, бу хавотирингиз мени хурсанд қилди. Маслаҳатим, сиз имкониз бўлиб турган бугунни кунингизда ўша орол ҳақида қайғуринг, у ерда боғлар қуринг, сўлим гўшага айлантиринг. Ҳозир қийинчилик ҳисобига борадиган жойингизни обод қилинг. Шунда беш йилдан кейинги ҳаётингиз ҳам чиройли бўлади, қийналмайсиз. Подшоҳ шундай қилибди. Ўша орол юртнинг энг обод гўшасига айланибди. Подшоҳ кейинги ҳаётини ҳам фаровонликда яшабди.

Бу ривоят, тушуниб турганингиздек, инсон ҳақида. Ҳар биримиз ўз танамизга, нафсимизга подшомиз. Беш йил бу беш кунлик умримиз бўлса, қайиқ — тобут. Кейинги ҳаётдан хавотиримиз — ақлимиз, вазир бизнинг виждонимиздир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориж ва Ўзбекистон

Қиёсий таҳлил.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Мажруҳ демократия.

Австрия, Бельгия, Германия, Литва, Люксембург, Молдова, Полша, Россия, Словения, Франция, Швейцария, Канада, Исроил, Лихтенштейн, Португалия, Чехия, Словакия ва Венгрия Европа демократиясининг байроқдорлари бўлган ушбу давлатлар ҳақида кўпчилигимизнинг билимимиз асосан телевизордан кўрилган кинолар, шоулар ва ора-сирада кимлардандир эшитган хотираларга асосланади. Ушбу давлатларда бугунги ўзбек ва умуман собиқ совет мустамлакалари аҳолиси учун эталон, намунавий жамият ҳисобланади. У ерларда демократия, сўз эркинлиги, озодлик, урбанизация, вулканизация ва ҳо казолар бор. Ҳар бир инсон ўзи хохлаган фикрни билдриши, танқид қилиши, эътироз билдриши мумкин. У давлат раҳбари, буюк шахслар, ҳатто Исо Масиҳ ҳақида латифалар айтиш, ёки Сарвари олам пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламни Шарли Эбдо журналида мазхара қилиб сурат чизиш мумкин. Ва буни эркинлик, шахсий ҳуқуқ деб номлашади. Масаланинг ақл ва мантиққа тўғри келмайдиган томони шунда-ки, Европадаги эркинлик ва шахсий фикрнинг тугаб қоладиган нуқтаси бор. Шундай, қачонки масала Холокост яъни яҳудийлар қирғини ҳақида борса бу ерда сўз эркинлиги деган “муқаддас тушунча” соқов бўлиб қолади. Юқорида санаб ўтилган барча давлатлар қонунчилигида Холокостни инкор этганлик учун жиноий жазо белгиланган. Агарда озод европалик, яҳудийлар қириғини ёлғон, бу халқни манипуляция қилиш, яҳудийларга нисбатан жамиятда ачиниш, симпатия, шафқат ва муҳаббат ҳамда, имкониятлар яратиш учун ўйлаб топилган эртак деса ўша куниёқ ўзини тош деворлар ортида кўради. Эҳтимол кимдир “бари бир у жойларда биздагига нисбатан шахс ҳуқуқлари таъминланган” дейдиган бўлса хато қилади, европалик ва собиқ совет мустамлакалари бошқарув тизими орасида ягона фарқ бу аҳолининг фикрлаш тарзидаги фарқдир. Яъни, европалик замондошимиз, коммунистлар болғаси билан бошига, ўроқ билан белига солиб, журъати(духи)ни синдирган собиқ мустамлака аҳолисидан, ўз ҳуқуқини талаб қила олиши билан фарқ қилади. Агарда бугунги Туркманистон ҳукумати Францяда бўлганида энг демократик, инсонпарвар ҳукумат бўларди ва ёки ҳозирги Француз ҳукумати Туркманистонни бошқарганида, сиёсий ҳолат худди ҳозиргидан ортиқ бўлмасди. Ҳукуматлар сиёсатини халқнинг кайфиятига қараб белгилайди, халқ эса ҳамма вақт ҳам ўз куч қудратини ҳис қилавермайди, муаммо шунда.

Тафаккур қилинг!

Манба: tanatoz1920

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий ҳокимият органлари бошқарув салоҳиятини ошириш нечоғлик мантиқли эканлигини кўрсатадиган ролик.

Кўриб чиқишни тавсия этаман.

Профессор, Хушвақт Хаитов.

@Tafakkur3
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.

Ибн Қудома.

Илм бор инсон шайтонни ҳам тафаккур қилдирар экан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аъробий дуоси

Жуда ибратли ривоят, эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик қизнинг ўлими олдидан айтган сўнгги сўзлари “Отажон, Ковсар ҳовузини ва иккита буюк саройни кўрмоқдаман”.

Лаънатланган қавм исроилнинг яна бир қурбони бу ўткинчи дунёни ана шундай тарк этди.

Иншоллоҳ ҳар Фиръавннинг бир Мусоси бордур.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
«Иймонли одамни яхши одамдан кўра қимматлироқ эканлигига ишонтирмоқчи бўлган ҳар қандай таълимотлар ёлғон»

- Лев Толстой

Бугун буюк ёзувчининг фикрлари нақадар тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Зино учун мўғуллар қўллаган жазо тури шундан иборат бўлганки, улар зинокорни мана шундай қутиларга солишган ва уни офтоб тушиб турган кенг ялангликка қўйиб қўйишган.

Бу ҳов қадимги мўғулларда эмас, яқин-яқингача қўлланилган жазо тури сифатида эътироф этишади.

Маҳбус 40 кундан 120 кунгача ана шу қутилар ичида қамаб қўйилган.

P.S.: Айтишларича, юртимизга ташриф буюрган Мўғулистон президенти шунақа қутилардан бир самолёт олиб келган эмиш. 😉😁

Зинокорлар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Энг зарур тиббий ўгитлар:

1. Илиқ сув асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

2. Тишларингизни тоза тутинг.

3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

12. Уйқуси қочган одам асал яласин.

13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта дўстларингизга ҳам улашинг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
"Менинг фалсафам шундай : мен хақимда одамлар нима деяпти -буни менга мутлақо қизиғи йўқ, бу менинг ишим эмас.
Менинг борим борлиғимчадир ва мен нимани хохласам ўшани қиламан.
Мен хеч нарса кутмайман ва берилган барча неъматларни борича қабул қиламан.
Ва бу хаётимни жуда енгил қилади .
Биз шундай дунёда яшаяпмизки, дафн маросими вафот этган шахсдан ахамиятлироқ, никоҳ севгидан муҳимроқ, ташқи кўриниш қалбдан устунроқ хисобланадиган замон ва маконда яшаяпмиз.
Биз шундай бир маданий қутида яшаяпмизки, у ўз мохиятидан нафратланади"

Сэр Энтони Хопкинс

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлил

Шу кеча кундузда овом халқнинг россия ва Украина уруши ҳақида ижтимоий тармоқлар ва чойхоналарда йиғилиб ўзаро "таҳлилий" суҳбат ва мушоҳадалари таҳминан шу видео лавҳадагидек кўринишга эга. 😁

Тафаккуримиз жуда кенг халқимизда ўзиям! 😉😄

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода қизининг мактабида ота меҳрининг илҳомлантирувчи ҳаракатига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Қизи рақс тушаётган вақтда ёлғиз қолгани учун унинг отаси катта жасорат билан саҳнада унга ҳамроҳлик қилади.

Болаларимизнинг ҳаётида уларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-муҳаббат бериш муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор эслатади. Келинг, ушбу дақиқаларни қадрлайлик ва яқинларимиз бизга энг керак бўлганда уларнинг ёнида бўлишда давом этайлик.

Тафаккур қилайлик!

Азамат Акбар

@Tafakkur3
2024/06/25 16:50:34
Back to Top
HTML Embed Code: