"Қўшчинор" жомеъ масжиди
Фотолавҳа

Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин!
•┈•┈❁imonuz❁┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қўшчинор" жомеъ масжидида Қурбон ҳайитидан
Видеолавҳа

Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин!
•┈•┈❁imonuz❁┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ким замон билан ҳамроҳ бўлса, унинг ажойиботларини кўради.

Изоҳ.
Замонга ҳамроҳ бўлган инсон замоннинг ажиб ишларига гувоҳ бўлади. «Замонга ҳамроҳ бўлиш», «замон билан дўстлашиш», «замонга йўлдош бўлиш», «замон билан ҳамқадам бўлиш», «замон билан ҳамнафас бўлиш» каби ибораларнинг барчаси умумий маънода «яшаш» деган мазмунни англатса-да, бу ибораларнинг ҳар бири хос маъно ҳам ташийди.
«Сен менга тегма, мен сенга тегмайман» қабилида иш тутадиган боқибеғам кишининг тасаввурида: «яшаётган одам ҳар куни ҳаётнинг қизиқ ўйинларига гувоҳ бўлади, то тирик экан, у кўз олдидан ўтаётган турли манзараларни шунчаки томашабин сифатида кузатишга мажбур». Лекин кимдир бу «ўйин»ларга томашабин эмас, иштирокчи бўлишга рағбатлироқ. У замон билан бирга нафас олиб, у билан дўстлашишга тутинади, қадам бақадам унга эргашиб чарчамайди. У замон билан дўстлашиб, замоннинг шундай ажиб ишларига гувоҳ бўладики, агар бу ишларни дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган ҳалиги боқибеғамга бир-бир айтиб берса, у ҳайратдан ёқасини йиртган бўларди. Ҳайрат кутилган ишнинг ортиқроқ даражада ёки умуман кутилмаган ишлар содир бўлганида юзага чиқади.

"Унвонул баён"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Имом Шавконий айтди:

«Агар бир кишини ўз аҳли аёли билан муомаласида бадхулқ, қўпол ва яхшилиги кам эканини, қайтага аҳли аёлидан ўзгалар билан муомалада юмшоқфеъл, хулқи яхши, ширин сўзли бўлаётганини кўрсангиз, билингки, шубҳасиз, бу кимса Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум бўлибди, ҳақ йўлдан оғибди. Аллоҳ таоло бундай иллатлардан асрасин».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@mehrob_uz
Имом Шавконий айтди:

«Агар бир кишини ўз аҳли аёли билан муомаласида бадхулқ, қўпол ва яхшилиги кам эканини, қайтага аҳли аёлидан ўзгалар билан муомалада юмшоқфеъл, хулқи яхши, ширин сўзли бўлаётганини кўрсангиз, билингки, шубҳасиз, бу кимса Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум бўлибди, ҳақ йўлдан оғибди. Аллоҳ таоло бундай иллатлардан асрасин».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
НАМОЗЛАРНИ УЙИНГИЗДА ЎҚИСАНГИЗ...

Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир куни мусулмонларга шуларни сўзлади:
- Эртага Аллоҳнинг ҳузурига мусулмон ўлароқ боришни истаган киши ҳар доим фарз намозларини азон айтилган жойда ўқисин. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло бизнинг Пайғамбаримизга ҳидоят йўлларини кўрсатган. Бу намозлар ҳам ҳидоят йўлларидандир. Уйингизда намоз ўқийдиган бир жой бор. Агар сиз ҳам жамоатга келмасдан намозни уйида ўқиган кимсалар каби намозларни уйингизда ўқисангиз, Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этган бўласиз. Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этсангиз, йўлингиздан, албатта, адашиб кетасиз. Бир киши чиройли таҳорат олиб, сўнгра масжидлардан бирига йўл олса, ташлаган ҳар бир қадами учун Аллоҳ таоло унга бир савоб ёзади, даражасини бир босқич юксалтиради ва битта гуноҳини афу этади. Шуни аниқ биламанки, Пайғамбар алайҳиссалом замонида масжидга ва жамоатга мунофиқ экани ҳаммага аён бўлганлардан ташқари саҳобаларнинг ҳаммаси келардилар. Яна шуни ҳам аниқ биламанки, икки кишининг қўлтиғида оёқлари ерга судралган ҳолда келтирилган ва сафга жойлаштирилган кишилар ҳам бўларди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Дарднинг даражалари

Абу Саид айтади:
“Пайғамбаримиз хуммо (касаллиги)га чалинганларида ёнларига бордим. Устларида ёпинчиқ бор эди. Қўлимни ёпинчиқ устига қўйдим ва:
- Ё Расулуллоҳ! Бу қанчалик азоб берувчи касаллик? – дедим.

Дедиларки:
- Биз (пайғамбарлар) шу даража азобли балоларга дучор бўламиз. Оладиган савобимиз ҳам шунга яраша ортади.

- Ё Расулуллоҳ! Бошига энг кўп бало (кулфат) тушувчилар кимлар? –деб сўрадим.

- Пайғамбарлар, -дедилар.
- Сўнг кимлар?
- Олимлар.
- Сўнгра-чи?
- Солиҳлар,
- деб жавоб бердилар”.
Ҳоким ривояти.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЕР ЧИҚАРИБ ТАШЛАГАН ОДАМ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хизматкори Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади: Бани Нажжордан бир насроний бор эди. Кейин мусулмон бўлди. Бақара ва Оли Имрон сураларини ёд олди. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга котиблик қилди. Шу одам орадан бироз вақт ўтиб мусулмонларнинг ичидан чиқиб яна насроний бўлди. “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мен у учун ёзган нарсалардан бошқа нарсаларни билмайди”, дейишни бошлади. Насронийлар ва яҳудийлар уни бошларининг устида кўтариб юрдилар. Бир куни ўша одам ўлди ва насронийлар уни дафн қилдилар. Эртаси куни уни кўмган жойларининг ташқарисида кўрдилар. Шунда насронийлар “Бу Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва асҳобининг иши. Динларини ташлаб қочгани учун дўстимизнинг қабрини очиб жасадини ташқарига чиқариб ташлади”, дедилар. Кейин эса қабрни янада чуқурроқ қазиб уни яна дафн этдилар. Эртаси куни тонгда уни яна тупроқнинг ташқарисида ётганини кўрдилар. Яна ўшандай қилиб: "Бу яна Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва асҳобининг иши. Динларини ташлаб қочгани учун дўстимизнинг мозорини очдилар ва жасадини яна ташқарига чиқариб отдилар”, дедилар. Бу сафар қанчалик қазишга иложи етган бўлса, ўшанча чуқур қазиб майитни кўмдилар. Эртаси тонгда унинг яна тупроқнинг ташқарисида ётганини кўриб, бу ишни инсонлар қилмаганини англаб етдилар ва уни ўша ҳолида қолдириб кетдилар.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
АГАР БАНДА ЎЗИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРСА...

Нақлга кўра, Жаброил алайҳиссалом:
«Эй Юсуф! Бир куни кўзгуга қараган вақтингизни эслайсизми?» – дедилар

«Ҳа, эслайман», – дедилар.

«Ўшанда кўнглингиздан нима кечган эди?» – дедилар.

«Кўнглимда, агар қул бўлганимда (қийматим баланд бўлиб) мени сотиб олишга ҳеч кимнинг пули етмас эди, деган эдим», – дедилар.

Жаброил алайҳиссалом дедилар: «Бугун ўша кунингиз келди! Туринг, энди ўз қийматингиз ва нархингизни кўрасиз!».

Бирор банда ўзига юқори баҳо берса, унинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди, чунки нафснинг ҳеч қандай қиймати бўлмас.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло сизларнинг ҳуснларингизга ҳам, жамолларингизга ҳам, бойликларингизга ҳам, сўзларингизга ҳам қарамайди, лекин сизларнинг қалбларингизга ва ниятларингизга қарайди».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
2024/06/19 06:05:15
Back to Top
HTML Embed Code: