Telegram Group Search
#Сафар кундалиги

“Мен Мухтор оғани йигитлик вақтимдаёқ танидим. Дўст бўлдим. Мухтор Авезов моҳир драматург, ажойиб ёзувчи. Асл академик, ҳақиқий олимдир”,

Ойбек


Машҳур қозоқ адиби Мухтор Авезовни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳарчасида уй музейини кўраман деб ўйламагандим. Шаҳарнинг қоқ марказида, Иссиқ кўлнинг мовий мавжларига яқин жойда жойлашган мўжаз уй музейини ижодкор дўстлар билан зиёрат қилиб тасаввурларимиз янаям бойиди.

Адибнинг “Абай йўли”, “Ўскан ўркан” романлари, “Енглик – Кебек”, “Ойман – Чўлпон”, “Қоракўз”, “Кечки оқим!, “Чегарада” каби драмалари ҳамда “Ким айбдор?”, “Қараш – Қараш воқеалари”, “Излар”, “Ҳинд очерклари”, “Паноҳсизлар куни”, “Кўкёл” сингари очерк, ҳикоя ва қиссалари кенг китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган.

Ёзувчи Ўрта Осиё давлат университетида кечган талабалик йиллари оиласи билан Тошкентда яшаган. Ғафур Ғулом, Миртемир, Ойбек, Иззат Султон, Асқад Мухтор каби ўзбек адиблари билан дўстона муносабатлар қуриб, шу йиллари машҳур “Кўксерак” ҳикоясини ёзган. Ўша йиллари нашр этилган қозоқча газеталарда басма-бас мақолалари ва асарлари билан чиқиб, эътибор қозонган. Ўз даврида Нозим Ҳикмат, Луи Арагон, Анна Зегерс, Андре Стиль каби дунё адабиёти намояндалари диққатига сазавор бўлади.

Мухтор Авезов Навоий, Бедил, Бобур, Яссавий ижодини ҳам қунт билан ўрганиш баробарида, ўз даврининг машҳур ўзбек ёзувчилари Айний ва Қодирий билан ҳамфикр бўлади. Унинг Абдулла Қодирий ҳақида, “Шонли ўзбек насрининг илк даврида Айний ижод қиларди. Йигирманчи йилларга келиб Абдулла Қодирий етишиб чиқди. Мен 1928 йилдан бошлаб унинг асарларини ўзбек тилида ўқий бошладим”, деган хотираларини ўқиш мумкин.

Уй музейи ходимидан Авезовнинг Тошкентда кечирган ҳаёти ҳақида яна бошқа маълумотлар ҳам сўрайман, ойналар қатидаги расмларидан ўзбек ёзувчи ва шоирларининг суратларини излайман. Аммо кўп фотолар Қозоғистондаги уй музейида экан.

Қардош дўстларимиз билан адибнинг хотиралари мухрланган сўлим бу масканда ҳар биримиз ўз тарихимиз ва адабиётимизнинг бир бўлаги билан юзлашгандек бўлдик, назаримда. Зеро, Турон заминининг илдизи, тили, аждодлари бирлигини хотиралар-да эслатиб турарди...
Audio
📻 Радио тўлқинларида Иссиқ кўлдаги фестивал таассуротларини тинглаймиз.

🎙️Журналист Мавлуда Рауповага ташаккуримиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИССИҚ КЎЛ

Бу азим кентда атоқли адиб Чингиз Айтматовни кўп хотирладим. Руҳи шод бўлсин.

Тин олдими
Бу кўҳна гардун,
Тек турдими азим дарёлар?
Сўйлаб-сўйлаб менгача ўтмиш,
Битмади лек ҳадсиз фарёдлар.

Ривоятлар элтган бу ирмоқ,
Олатовнинг* забардаст насли.
Хўв тоғларга оқ рўмол ёпган,
Булутларнинг кўз ёши асли.

Сутчой элтган манов эженинг*,
Кипригида шудрингмиди шай.
Тушларида оқ кема кўриб,
Олисларга
боқар болакай…

Дунё асли анов ўтовдир,
Ўрозқулнинг юрагидек тор.
Она буғи кўзидек олам,
Бешиклари алласига зор.

Қўл силкиган қирғоқ бўйида,
Тарих – карахт,
гўё кўру кар.
Терс бўлмасин очун, деб ҳалак,
Соҳил бўйлаб чопар олапар…

*Олатов- Қирғизистондаги тоғнинг номи
*Эже- опа (қирғизча)


Наргиза Асадова
https://www.tg-me.com/NARGIZA ASAD/com.Nargiza_Asad
#Байрам куни

Маҳоратли режиссёр Эльдар Рязановнинг “Ишқдаги ишқ” фильмида котиба Веричканинг машҳур гапи бор: “50 ёшга кирмайман. Чунки зарарли ишда ишлайман.”

Журналистикани ҳам шундай зарарли, хавфли ишлар сирасидан десак бўлар. Аммо бир чимдим роҳати олдида ҳамма машаққатлар ювилиб кетади.

15-20 йиллик иш тажрибамда журналистиканинг қаттиқ нони хўб тотдим. ТВ, матбуот, Ахборот агентликлари тизимида ишлаб тажрибамни оширдим. Таҳрир санъатини ўргандим, эссе, бадиа, фельетон, танқид ва таҳлил ёзиш борасида малакамни оширдим.
Бу йўлда меҳнати синган устозлардан Оллоҳ рози бўлсин.

Бугун матбуот оқсаб, туман, вилоят ҳатто республика нашрлари жар ёқасида ўйланиб турганда байрам қилиш ноўриндир. Лекин вақт ҳакам. Ким билсин, асрлар ўтиб авлодлар газеталарга музейлардаги экспонатлардаги буюмдек қарар, ҳайкалдек тош қотган хотиралар каби эслашар. Муҳими, матбуотнинг одамзотга теккан яхшилиги ва меҳнатини билишса бўлгани.

Биз эса ҳар йили, “Байрам муборак ҳамкасблар!” дейишдан толмайлик азизлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эсталик

Бу 2020 йилги байрам ролиги эди…Негадир эфирга узатилмаган. Бироқ ҳар бир ишнинг хайрлиси бўлади. Мана, Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” кўрсатуви ва газетасидаги фаолиятимдан гўзал хотира бўлиб қолди.

Эксклюзив интевью бўлган ўзиям. Ҳарбий журналистларимиз шошиб қолишган. Қуролли Кучлар хизматчиларимиз эса эътиборимиздан хурсанд бўлишган.

Имкон бўлса кўринг. Кайфиятингиз 💯 фоизга кўтарилади 😅 жавоб…
2024/06/29 22:12:09
Back to Top
HTML Embed Code: