Telegram Group Search
🦮“Энг илғор из-қидирув хизмат итлари” кўрик-танлови ўтказилди

💠ДХХ Чегара қўшинлари Ўқув марказида “Энг илғор из-қидирув хизмат итлари” кўрик-танловининг 3-босқичи ўтказилди. Мусобақада олдинги босқичда ғолибликни қўлга киритган 6 нафар йўриқчи ўз хизмат итлари билан иштирок этдилар. Баҳслар давомида номзодлар турли шартларни бажаришди.

🏆Якуний натижаларга кўра, кичик сержант Х. Абдуллаев ўз хизмат ити билан 1-ўринга лойиқ деб топилган бўлса, кичик сержантлар Б. Жўрақулов ва С. Йўлдошевлар ўз хизмат итлари билан муносиб равишда 2 ва 3-ўринларни қўлга киритдилар. Кўрик-танлов ғолиблари ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
🏔Тоғ қўйнига саёҳат

🔰Маълумки, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилган. “Сангардак” шаршараси билан дунёга довруғи кетган қишлоқ кейинги йилларда янада кўркам ва обод масканга айланди. Тоғ қўйнида кенг ва равон йўллар барпо этилиб, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилди.

🔹Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида улар учун “Сангардак” дам олиш масканига саёҳат ташкиллаштирилди. Тадбир иштирокчилари мазкур саёҳат давомида “Сангардак” дам олиш маскани ва бу ердаги машҳур шаршара тарихи билан яқиндан танишиб, мароқли ҳордиқ чиқардилар.

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
🏆Чегарачининг чемпион фарзандлари

🥋Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида қўл жанги бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида қитъамизнинг 16 та мамлакатидан юзлаб спортчилар иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та олтин, 6 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллади.

❇️Қувонарлиси, мазкур турнирда Жиззах шаҳрида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчи сержант Шокиржон Назаровнинг фарзандлари Шоҳижаҳон ва Камронбеклар ҳам иштирок этиб, ўз тоифаларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 4 марта Ўзбекистон чемпиони Шоҳижахон фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Камронбек шоҳсупанинг 2-поғонасидан жой эгаллади.

Ўйлаймизки, ёш спортчиларнинг Осиё чемпионатида эришган бу муваффақияти юқори чўққилар сари ташланган дастлабки қадам бўлиб, келгусида бундан-да юксак марраларни забт этишади.

Умирзоқ Ҳамдамов

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎖ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Содиржон Маҳмудов "Мард ўғлон" давлат мукофоти совриндори

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️DXX: Surxondaryo va Fargʻona viloyatlarida Tojikistondan olib kelingan jami 25,8 kg. “gashish” giyohvandlik vositasi musodara qilindi

Kanalga ulanish: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Сурхондарё" телеканали: “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар фестивали

www.tg-me.com/hamroh_HD
Forwarded from Hamroh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️Евро-2024: 1/8 финал

🇨🇭Швейцария - 🇮🇹 Италия
📹 Ўйин шарҳи

www.tg-me.com/hamroh_HD
Forwarded from Hamroh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Евро-2024: 1/8 финал

🇩🇪 Германия - 🇩🇰 Дания

www.tg-me.com/hamtoh_HD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Фарғона" телеканали: "Қўмондон ва ёшлар учрашуви" тадбири хусусида

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
Audio
📻"Фарғона" радиоканали: ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти ҳақида янгиликлар

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
😃“Қувноқлар ва зукколар” баҳси

🏢Жиззах вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, истеъдод ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви ташкиллаштирилди.

🎭Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақада жами 6 та жамоа ўзаро беллашди. Иштирокчилар турли шартлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиб, жамиятимиз ва ҳарбий хизматда учрайдиган айрим воқеа-ҳодисаларни ҳазиломуз саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб беришди.

🏆Якуний натижаларга кўра, барча чиқишлари билан ҳакамлар
ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган “Соҳибқирон” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 2 ва 3-ўринлар Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмнинг “Батальон бургутлари” жамоаси ва Бахмал туманидаги ҳарбий қисмга қарашли “Адреналин” жамоасига насиб этди.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: ДХХ Чегара қўшинларида "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилган тадбирлар хусусида махсус репортаж

🖥 Лавҳани Smart TV да
томоша қилиш учун манзил: youtube.com/@sarhad_24

www.tg-me.com/Sarhad uz/com.sarhad_uz
2024/07/01 01:33:03
Back to Top
HTML Embed Code: