Telegram Group Search
Мамлакатимиз ривожланишининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.

Йиғилишда ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, бугунги тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ва шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида Қўқон ва Марғилонда нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат Оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳларини тузиш таклифи илгари сурилди.

Йиғилганлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратилса, бу бутун республикага намуна бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.
Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган.

"Indorama Kokand feritilizers and chemicals" ва Фарғона азот ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган.

Мутасаддиларга Қўқондаги биринчи “Маҳалла массиви” қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилинади, хорижий мутахассислар олиб келинади.

Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Официальное заявление пресс-службы хокимията города Коканд по поводу обращения жителей проживающих в 103-доме, массива Абу Тайиб Хукандий на телеграм канале "Халк дарди".

Факты озвученные в обращении будут изучены ответственными лицами. Руководство горэлектросети принимает меры по устранению неполадок и неисправностей указанных в обращении.
"Халқ дарди" телеграм каналида Абу Тойиб Ҳуқандий мавзесидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолат Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари томонидан жойида бориб ўрганилди.

Истеъмолчига тегишли бўлган электр тармоғи, таъмирланиб, ер остига кўмиб қўйилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
🌐 Jadidlar.uz платформасида 245 та жадид маърифатпарварларнинг исми шарифи киритилди, улардан 172 та жадиднинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлари берилган

АОКАда Фанлар академияси ва Тарих институти раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жадидлар илмий мероси, миллий ўзликни англаш тарихи борасида Фанлар академияси Тарих институти олимлари амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримиздаги "АHMAD Education" нодавлат мактаби муассиси, меҳнат фаҳрийси ва маҳалла фаоли Ахмаджон Халимовнинг хонадонига ташриф буюриб, мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси хусусида суҳбат қурди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Қўқон шаҳрида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш бошлади

Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ўзига бириктирилган 4-сектордаги "Марғилон дарвозаси", "Тошкентли гузар" маҳаллаларида бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари, "маҳалла еттилиги" фаолияти билан танишди.

Мулоқотларда, биринчи навбатда, аҳоли даромадини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалладаги инфратузилмани мустаҳкамлаш борасидаги муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечимлари бўйича вазифалар белгиланди.

Масъулларга ҳар икки маҳалла биносини таъмирлаш, маҳалла кутубхонаси ташкил этиш топшириғи берилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилмоқда

Ҳар куни соат 5:00 да бошланаётган машғулотлатни малакали тренерлар ўтказмоқдалар. Машғулотларда турли ёшдаги ҳамшаҳарларимиз, эркак ва аёллар иштирок этмоқдалар.

Барча ҳамшаҳарларимизни фарзандлари билан ушбу тонгги машғулотларга таклиф этамиз.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
15 июль - Бутунжаҳон ёшлар маҳорати куни

Бутунжаҳон ёшлар маҳорати куни (World Youth Skills Day) 2014 йил декабрда БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига мувофиқ таъсис этилган.

Резолюцияда ёшлар муаммоларига эътибор қаратилган, ҳукуматлар ёшлардаги зарарли одатларга қарши курашиш, уларнинг иқтисодий шароитларини яхшилашга чақирилган.

Энг асосий моддалардан бири эса ёшлар орасидаги ишсизликни бартараф этишдир.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби юзасидан Рухсора Машарипова, инспекция ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда Республика ишчи гуруҳи аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Хусусан, "Чодаклик" маҳалласида маҳалла "еттилиги" билан ҳамкорликда ишчи гурурҳ аъзолари аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, ижтимоий муаммолар, оилалар барқарорлиги, фуқаролар саломатлиги билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратмоқдалар.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Масалан бугун маҳаллада ўтказилган "хонадонбай" ташрифлар давомида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка йўналтириш, уй-жой, ижтимоий нафақа тайинлаш каби муаммолар ижобий ҳал этилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи. Қўқоннинг биринчи хусусий олийгоҳи ва модернизация қилинган аэропорти. 7 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилди

Маҳалла тизими мутасаддилари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида бўлиб ўтган қабулда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилди.

Хусусан бир қатор ижтимоий муҳоқазага муҳтож фуқаролар фарзандларининг давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган маблағлари шаҳар бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Эҳтиёжманд фуқаролар учун тоғли ҳудудлар ва сўлим масканларга бепул саёхатлар ташкил этилади.

"Янги Ўзбекистонда ҳеч бир фуқаро эътиборсиз қолмайди", деди Маруфжон Усмонов.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳар ҳокими Хитой Халқ Республикасидан келган тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Мулоқот чоғида тадбиркорларнинг Олмалиқ тоғ-кон метталлургия комбинатидан сотиб олинадиган ҳом-ашёдан ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Қўқон шаҳрида янги ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
2024/07/17 11:14:46
Back to Top
HTML Embed Code: