Telegram Group Search
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатли фильм: Суви камайиб қолган дарёлар, қуриб ётган далалар

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари кесишадиган Фарғона водийсида сув нафақат экологик, иқтисодий ёки ижтимоий, балки геосиёсий муаммо ҳамдир. Водийдаги аксар дарёлар учала мамлакат ҳудудидан ҳам ўтади, натижада сувдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш масаласи баҳсларга сабаб бўлади.

Иқлим ўзгариши, аҳоли кўпайиши ва ҳайдаладиган ерларнинг кенгайиши минтақада сув етишмовчилигини чуқурлаштирмоқда. Ушбу вазият уч мамлакатда зироатчилар ҳаётини қанчалик ўзгартирмоқда? Озодлик уч мамлакат ҳудудидан, жумладан Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан оқиб ўтувчи уч дарё мисолида шу ҳақда ҳикоя қилади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 21.06.24

Ўзбекистонликни АҚШ ўрнига Африкага ишлашга юборган гумонланувчи қўлга олинди

Маккада жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди

Япония Ўзбекистондаги компанияга қарши санкция киритди

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,5 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди

Жиззахда болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Қозоғистонда 2 фарзандини ўлдирган она 15 йилга қамалди

Путин рус қўшинлари Украинадан ҳеч қачон олиб чиқилмаслигини айтди

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири қўлга олинди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия фильмларида суратга олинган андижонлик мебель устаси 

Ўзбекистонлик Дониёр Ортиқбоев 6 йилдан бери Россия фильмларида суратга тушмоқда. Актёр рус режиссёрлари унга кўпинча марказий осиёлик муҳожирларнинг ролини таклиф қилишларини айтади. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган, аммо ватанида ойлик оз бўлгани сабаб оиласини боқиш учун Россияга ишлагани кетишга мажбур бўлган. Ўзга юртда у дастлаб турли юмушларни бажарган, кейинчалик эса ўзининг мебель устахонасини очган ва актёрлик фаолиятини қайта бошлаган. 

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Киевда қозоқ мухолифатчисига суиқасд қилганлар шахси аниқланди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/R_JHPeNEz-8

Украина Миллий полицияси қозоғистонлик мухолифат фаоли ва журналист Айдос Садиқовга суиқасд уюштирган шахсларни аниқлаганини маълум қилди. Айдос Садиқов Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, у Тоқаевни россияпарастликда айблаб келади.
Украинада Содиқовлар қочқин мақомини олган. Нукусдаги оммавий норозилик чиқишларини ёритиб борган БАСЕ канали муаллифи бундан икки йил олдин Озодликка интервью берган эди. Ўзбек расмийлари ва айрим блогерлари томонидан тарафкашликда, провокаторлик ва “фейк тарқатишда” айбланган Айдос Содиқов жумладан Қорақалпоғистон воқеаларини ёритиб борган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
OzodNazar: Қорни тўқ боланинг очлиги

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6qRm0l6Neck

Болалар ёзувчиси, болалар врачи ва психологи, Фарғона вилоятидаги «Turan catering international» корхонаси раҳбари Муаззам Иброҳимова билан ўтказган суҳбатимиз боланинг тақдири тандирга ҳам боғлиги ҳақида бўлди. Албатта, “тандир” сўзини кенгроқ маънода ишлатяпмиз.
Суҳбат «Turan catering international» атрофида кечаётган нохуш жараёнлар тафсилотидан бошланди. Чунки бу корхона таъсисчилари ўз олдига қўйган мақсад UNICEF ташкилоти куни кеча эълон қилган ҳисоботдан келиб чиқадиган вазифалар билан ҳамоҳангдир.
Муаззам Иброҳимова билан суҳбатда ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари, уларнинг ўқитувчилари ва ота-оналарини, мамлакат халқ таълими тизими раҳбарларини ўйлаб кўришга ҳамда вазиятни ўнглаш юзасидан шошилинч чоралар кўришга ундайдиган яна бир ҳисобот натижаларини муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
EURO-2024: Лейпциг кўчалари айни дамда. Нидерландиялик мухлислар стадионга йўл олди.

Бугун 21 июнь куни Тошкент вақти билан тунги соат 12да Лейпциг шаҳридаги Ред Булл аренасида Д-гуруҳининг Недерландия-Франция учрашуви бўлиб ўтади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Каримов репрессияларидан қочганлар Мирзиёев даврида ҳам ватанга қайтолмаяпти

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ySbTIRDa-38

20 июнь БМТ томонидан Бутунжаҳон қочқинлар куни деб эълон қилинган.
Шу куни халқаро ташкилотлар дунëдаги ўнлаб миллион қочқинлар муаммоларига эътибор қаратишга уринадилар.
Қочқинлар - уруш ҳаракатлари, можаролар, диний-сиёсий-этник таъқиблар, очарчилик ёки табиий офатлар туфайли уйларини ташлаб чиққан, ўзга давлатларда бошпана излашга мажбур бўлган аёллар, эркаклар ва болалардир.
Ўзбекистон ўтган йилларда урушлар сабаб Афғонистон ва тожикистонлик қочқинларга кўмак кўрсатган. Аммо ҳукумат дунёда ўзбек қочқинлари ҳам борлиги ҳақида сукут сақлаб келади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каримов репрессияларидан қочганлар Мирзиёев даврида ҳам ватанга қайтолмаяпти

20 июнь БМТ томонидан Бутунжаҳон қочқинлар куни деб эълон қилинган.
Шу куни халқаро ташкилотлар дунëдаги ўнлаб миллион қочқинлар муаммоларига эътибор қаратишга уринадилар.
Қочқинлар - уруш ҳаракатлари, можаролар, диний-сиёсий-этник таъқиблар, очарчилик ёки табиий офатлар туфайли уйларини ташлаб чиққан, ўзга давлатларда бошпана излашга мажбур бўлган аёллар, эркаклар ва болалардир.
Ўзбекистон ўтган йилларда урушлар сабаб Афғонистон ва тожикистонлик қочқинларга кўмак кўрсатган. Аммо ҳукумат дунёда ўзбек қочқинлари ҳам борлиги ҳақида сукут сақлаб келади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киевда қозоқ мухолифатчисига суиқасд қилганлар шахси аниқланди

Украина Миллий полицияси қозоғистонлик мухолифат фаоли ва журналист Айдос Садиқовга суиқасд уюштирган шахсларни аниқлаганини маълум қилди. Айдос Садиқов Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, у Тоқаевни россияпарастликда айблаб келади.
Украинада Содиқовлар қочқин мақомини олган. Нукусдаги оммавий норозилик чиқишларини ёритиб борган БАСЕ канали муаллифи бундан икки йил олдин Озодликка интервью берган эди. Ўзбек расмийлари ва айрим блогерлари томонидан тарафкашликда, провокаторлик ва “фейк тарқатишда” айбланган Айдос Содиқов жумладан Қорақалпоғистон воқеаларини ёритиб борган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Ўзбекистондаги махфий АЭС лойиҳаси

Россия билан яқинлашув, олий даражадаги ташрифлар, экология ва хавфсизлик хавотирлари ҳамда жамоатчилик норозилиги фонида кечган 6 йилдан сўнг Россия Ўзбекистонда АЭСни барибир қурадиган бўлди.
Путин ва Мирзиёев минтақадаги биринчи атом электр станциясининг рамзий очилишига старт берганидан буён Россия Украинага тўлақонли уруш очди, Запоржьедаги АЭСни гаровга олди.
Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди ҳануз муаллақ турибди
АЭС қурилиши борасида хабарлар пайдо бўлган илк кезларданоқ жамоатчилик ва ижтимоий фаоллар лойиҳанинг нечоғли экологик хавфсиз ва сейсмик бардошли эканини муҳокама қила бошлашган. Станция қурилишида ҳамкор ўлароқ Россия танлангани ҳам қатор эътирозли

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Қорни тўқ боланинг очлиги

Болалар ёзувчиси, болалар врачи ва психологи, Фарғона вилоятидаги «Turan catering international» корхонаси раҳбари Муаззам Иброҳимова билан ўтказган суҳбатимиз боланинг тақдири тандирга ҳам боғлиги ҳақида бўлди. Албатта, “тандир” сўзини кенгроқ маънода ишлатяпмиз.
Суҳбат «Turan catering international» атрофида кечаётган нохуш жараёнлар тафсилотидан бошланди. Чунки бу корхона таъсисчилари ўз олдига қўйган мақсад UNICEF ташкилоти куни кеча эълон қилган ҳисоботдан келиб чиқадиган вазифалар билан ҳамоҳангдир.
Муаззам Иброҳимова билан суҳбатда ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари, уларнинг ўқитувчилари ва ота-оналарини, мамлакат халқ таълими тизими раҳбарларини ўйлаб кўришга ҳамда вазиятни ўнглаш юзасидан шошилинч чоралар кўришга ундайдиган яна бир ҳисобот натижаларини муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 850-кун | Ракета ҳужумларидан Украинанинг уч вилояти энергетика объектлари зарар кўрди

Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида Украинанинг учта вилоятида энергетика тизимларига зарар етди.
Украина ҳарбийлари Россиянинг 16 та ракетасидан 12 тасини уриб туширганликларини айтишмоқда.
Россия қанотли ракеталардан тортиб “Искандер” ва калибрли ракеталардан фойдаланган.
Қўшма Штатлар Киевга Америка қуролларидан Россиянинг 100 километргача ичкарисига уришга руҳсат берди.
Нидерландия номи айтилмаётган бошқа бир давлат билан биргаликда Украинага “Петриот” тизимини этказиб берадиган бўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 851-кун | “Путин ошпази” қўзғолонига бир йил тўлди

Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харков рус бомбалари ҳужумига учради.
Якшанбага ўтар кечаси Брянск ва Смоленск вилоятлари ҳудудларида 30 дан ортиқ дрон уриб туширилди.
Токио Россиянинг Украинага қарши уруши фонида россиялик шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкцияларни кенгайтирмоқда.
Украинада Россия тарафида жанг қилгани учун Қирғизистонда етти йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм этилган Асқар Қубаничбек уулу яна урушга ёлланди.
Авантюрачи ва “Путин ошпази” Евгений Пригожиннинг Россиядаги қуролли қўзғолонига бир йил тўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегарадан ўтишнинг чегарасиз қийинчиликлари

Шоҳимардон сўлим ва бетакрор гўша. Аммо у ерга Қирғизистон чегара постларидаги адоғи йўқ навбатлардан ўтиб бориш азоб. Маҳаллий сайёҳларнинг айтишича, Қирғизистон чегара постлари модернизация қилиниб, ўтказувчанлик қобилияти кучайтирилиши керак.

Фарғона туманидаги Водил постидан Шоҳимардонгача 22 км. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг кириш ва чиқиш – жами 4 та пости барқарор ишлаганда автомашинада ўртача 32 дақиқали йўл. Аммо сайёҳлар Шоҳимардонга келиш учун тўрт-беш соатли навбатда қолиб кетмоқда.

Лавҳани томоша қилинг ва Шоҳимардон ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам билиб олинг.

#ferghanastories

📌Озодлик дастури 24.06.24

Мирзиёев Доғистондаги ҳужумлар ортидан Путинга таъзия билдирди

Урганч аэропорти қарийб уч ҳафтага ёпилди

Ўзбекистон музейларида сақланаётган экспонатлар Британия музейида намойиш этилади

Ракета ҳужуми оқибатида Севастополда тўрт россиялик ўлди

Австралияда қамалган тожик олими озодликка чиқди

Эронда рэпер Солиҳийга нисбатан ўлим ҳукми бекор қилинди

🔴 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OzodNazar: “Кўча”ни судлаётган судья журналист устидан арз қилди; ИИБдаги ўлим

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/I2YyGaIF1Z8

19 июнь куни Тошкент вилоят, Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги бир йил ичида содир бўлган шунга ўхшаш воқеаларнинг тўртинчисидир.

Нима учун жамоатчиликда фуқарони мелисалар уриб ўлдириб қўйди, деган ишонч кучли? Нима учун бундай ҳолатларда бошқа вариантлар, масалан, юраги уришдан тўхтаб қолгандир, деган вариантни ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди?

“Детектив” телеграм канали муаллифи, ҳуқуқ-тартибот органларининг собиқ ходими Шерали Комилов ҳамда юрист Муҳсинжон Мадаминовлар билан ўтказилган суҳбат шу саволлардан бошланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
Толиблар. “Қора рўйхатдан” чиқарилаётган ҳаракат

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2aedDVfkMyQ

2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни босиб олган толиблар ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир давлати ҳали расман тан олганича йўқ. Аммо ўтган вақт мобайнида 14 та давлат Толибон томонидан тайинланган дипломатларни қабул қилди.
Қўшни Ўзбекистон уларнинг илк сираларида эди.
Дипломатик жабҳада фаол бўлган Толибон эндиликда Афғонистоннинг ШҲТ, ЕОИИ ва БРИКС га аъзо бўлиб киришига эришмоқчи.
Ўтмишда Толибонни Ўзбекистон ва минтақага хавф сифатида кўрган Каримов ҳукуматидан фарқли Шавкат Мирзиёев ҳукумати толбилар билан иқтидорга келган илк кундан муносабат ўрнатди ва қатор минтақавий лойиҳаларда толиблар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
2024/06/24 19:13:07
Back to Top
HTML Embed Code: