Telegram Group Search
30-июнь "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги қошида хизмат кўрсатаётган 15 нафар ёш диний соҳа ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда ЎМИ Жиззах вилояти вакили Меҳмонхон домла Жабборов сўзга чиқиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикларини ўқиб эшиттирдилар. Сўнгра вакил ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев ҳамда Паҳтакор тумани "Холид ибн Валид" жоме масжиди имом-хатиби Абдумуталлиб домла Отабоевлар ёш ходимларга ўзларининг керакли тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтдилар.

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://www.tg-me.com/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Мазҳабга эргашиш вожиб

Сарлавҳадан маълум бўлганидек, сиз ва бизга бир мазҳабга эргашиш вожиб. Мазҳабни ушламаслик охири динсизликка олиб боради. Гапимниг тасдиқи ўлароқ Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳи алайҳ “Мазҳабсизлик динсизликка кўприкдир” китобида “Биз бу каби ҳолатга тушган жуда кўп инсонларни кўрдик. Ўзларича бир нечта ҳадисни маъносини билиб олиб: “Мен ўзим Қуръон ва ҳадисдан ҳукм оламан, мен мазҳабга эргашмайман, мен ҳадисга амал қиламан”,-деб, бориб бориб беқарор инсонларга айланишди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://www.tg-me.com/imon uz/com.imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://www.tg-me.com/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Forwarded from Muslim.uz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/
Зуфар Нақшбандий айтади:

Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллох таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.》

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
РОЗИЛИГИНГ – ҲИКМАТ, ҒАЗАБИНГ ИЗЗАТДУР

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиб турган эдилар, бир мусулмон киши мунофиқнинг ёнидан ўтиб қолди. Мунофиққа:
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган бўлсалар, сен ўтирибсанми? – деди.
– Бор, ишингдан қолма! – жавоб берди мунофиқ қўполлик билан.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларидан фориғ бўлганларидан сўнг бўлиб ўтган гап-сўзни айтишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон кишига:
– Бўйнига урмадингми? – дедилар (калласини олиш маъносида).
Умар (розияллоҳу анҳу) бу сўзни бажариш учун ўрнидан турган эди, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй Умар, қайт. Сенинг розилигинг ҳикмат, ғазабинг иззатдур, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
2024/07/01 04:34:28
Back to Top
HTML Embed Code: