Telegram Group Search
#тафаккур

Ислом дини одамларни ҳаромдан хазар қилишга буюради, ҳаётдан эмас.

Мишари бин Рашид бин Ғариб бин Муҳаммад бин Рашид Ал-Афасий Ал-Мутайрий.
Қувайт Давлати Вақфлар ва Ислом ишлари вазирлигида воиз. Араб ижодкорлари иттифоқи маслаҳатчиси, Қувайтнинг биринчи ислом канали Ал-Афасий сунъий йўлдош канали эгаси, Қуръони Каримнинг тўлиқ ёд олган мураттаб қори.
Канал 1996-йилда ишга туширилганидан бери бутун араб дунёси ва ислом оламида тарқалган кўплаб Қуръон ва зикр нашрлари ва теледастурларига эга. “Аттор ал-Калом” халқаро Қуръони карим танлови ва “Ал-Муртул” дастурида ҳакамлар ҳайъати аъзоси.

У ҳижрий 1396 йили 11 рамазон куни,(1976-йил 5-сентабр) Қувайт давлатида туғилган ва икки ўғил, уч қизнинг отаси, куняси Абу Рашид.

Унинг ёқимли овози, оҳангни кучли, ажойиб тиловатлари ва кўплаб нашидлари бутун Исломий мамлакатларда кенг тарқалган.

Дин бу - дунёдан узилиш, фақат ибодат ва ундан бошқа хамма нарсани иккинчи даражали иш деб тушинаётган айрим мутаассиб "диндорлар" тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макка, Саудия Арабистони. Арофат тоғида йиғилган миллионлаб зиёратчилар.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ният қилганлар кейинги Қурбон ҳайитини Арофат тоғида кутиб олиш насиб қилсин!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит куни: чет элда ва ўзимизда 😁

Кўринг ва ... 😄

@Tafakkur3
🐏 ҚУРБОНЛИК.

Жуда ҳам ажиб ҳикоя

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.

Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.

Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

Умму Абдуллоҳ таржимаси.

ХУЛОСА

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»
(Талоқ:2-3 оятлар)

Эҳсон олишга мустаҳиқ оилалар, инсонларни топиб эҳсон қилинг! Қурбонлигингиздан фалончи бойроқ уларга яхшироқ қилиб берай, пистончи камбағал, унга шуниси ҳам бўлаверади, деманг! Аллоҳ кўриб турибди. Эҳсонингиздан савоб умид қилсангиз камбағалларга чиройли қилинг, зиёдаси ила ажрингизни олинг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Ekkan daraxtim meva berganga o’xshaydi.

Ko'ring va tafakkur qiling!

@Tafakkur3
Бугунги ҳолат.

Жа тафаккурли халқимизда... 😁

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Негадир шунақа ҳолатли видеоларни кўрсам бўғзимга нимадир тиқилиб келади. Йиғлайман, йиғлайвераман. Ва ўзимни айбдордай сезаман... Югуриб бориб ёрдам бергим келади...

Бобур Бобомурод

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Қуруқ ваъдалар билан халқни боқишнинг оқибати нима билан тугайди?

Казо-казо раҳбарлар кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Одамларни овсар, ландавур, аҳмоқ, жинни, қолоқ, оми, бефаросат, саводсиз қилиб кўрсатмоқчи бўлишса, нега бошга дўппи кийиб олишади?!

Биронта туркнинг миллий бош кийимини кийволиб қийшанглаётганини кўрганмисиз?

Мен ҳатто, қозоқ, қирғиз қардошларимизнинг ҳам бундай қилишганини кўрмаганман.

Ҳаммаси истеъдодли йигитлар, гап йўқ, ижод қилишяпти. Аммо, нега ўз миллатининг бу каби қиёфасини яратишга, уни тарғиб қилишга бунчалар зўр беришяпти?!

Йигитлар, ДЎППИ ЎЗБЕК МИЛЛАТИ УЧУН учун шунчаки бош кийими эмас, бу ҚАДРИЯТ!

Ақлни йиғиб олиш керак!

Тафаккур қилиш керак!

@Tafakkur3
"ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИ"

1937 – йилги қатағонлар ҳақида гапирилганда кўпчилик шоирлар, машшоқлар, ёзувчилар ва яна ва ҳоказолар ҳақида гапиришади-ю лекин яна бир тоифа вакиллари ҳақида лом – мим дейилмайди. Давлат хавсизлиги бош бошқармаси НКВД СССР ва унинг республикалар ва вилоятлардаги бўлимлари томонидан шартли равишда: “Марказий диний бошқарма раҳбарлари фитнаси ҳақида”ги иш («Дело ЦДУМ») ва 1940 – йиллардаги мусулмон элитасини йўқ қилишга қаратилган кенг кўламли “Қуръон занжири(Цепь Корана)” ишлари доирасида бутун иттифоқ бўйлаб мусулмон уломолари таъқиб қилинди. Ҳужжатларда бу ҳақида қуйидагича маълумотлар учрайди:
“Қуръон Занжири” иши бўйича фош этилган барча панисломистик тузилмаларнинг асосий мақсади ягона мусулмон давлатини тузиш ва диний қонунлар мажмуи “Шариъат”ни тиклаш бўлган. Биз томондан қўлга олинган ушбу панисломистлар мусулмон аҳоли орасида совет тузумига қарши кенг тарғибот ишларини олиб бориб, одамларни “кофир болшевик”ларга қарши “муқаддас уруш(ғазовот)” байроғи остида бирлаштириб, қуролли исёнга тайёрлашган. Ягона мусулмон давлатни тузишнинг бирдан бир воситаси сифатида қуролли қўзғолон кўтариш назарда тутилди.

Манба: Архив ДКНБ РК по г. Алматы. Оп. 1. Д. 702. Л. 9..

Манбаларни ўрганаверган сари совет тузумининг асоосий муросасиз душманлари ким бўлганлини англайверамиз.

Тафаккур қилинг!

tanatoz1920

@Tafakkur3
2024/06/18 06:37:40
Back to Top
HTML Embed Code: