tg-me.com/themantiq/4176
Last Update:
Олимлар инсон темпорал кортексининг юқори аниқликдаги бир миллиметр куб харитасини яратишди. Модель ҳажми 1400 терабайт
Унда 57 000 га яқин ҳужайралар, 230 миллиметрга яқин қон томирлари ва 150 миллионга яқин синапслар мавжуд.
Science журналида чоп этилган харита Harvard ва Google ўртасидаги ўн йиллик ҳамкорликнинг чўққиси бўлиб, инсон мияси кортексининг - хотира ва бошқа юқори даражадаги функсиялар учун масъул бўлган ҳудудни мисли кўрилмаган кўринишини тақдим этди. Гуруч донасидек катталикдаги мия тўқималарининг бир бўлагини тасаввур қилинг, энди уни ҳар бир ҳужайра ва нейрон алоқалар тармоғи аниқ ва ёрқин кўриниши учунучун катталаштириб рангларга бўясак мана шундай тасвирни оламиз
Намуна эпилепсияни даволаш учун операция қилинган 45 ёшли аёлнинг миясидан олинган. Ҳужайраларни кўришни осонлаштириш учун парча 5000 марта кесилган, консервантларга ботирилган ва оғир металлар билан бўялган
Барча бўлимлар электрон микроскоплар ёрдамида тасвирланган ва кейин 3 форматида қайта тикланган. Бунинг ёрдамида тадқиқотчилар функтсиялари ҳали ҳам ноаниқ бўлган нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг янги модельларини кашф этишди
Ушбу кашфиёт баъзи психиатрик ва нейродегенератив касалликларни даволаш бўйича янги усулларни таклиф қилади
https://www.science.org/doi/10.1126/science.adk4858
@themantiq
BY Илм-фан | Science | Наука
Share with your friend now:
tg-me.com/themantiq/4176