Telegram Group Search
"Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғи Р.Усманов ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг 1-ўринбосари О.Хамроев ҳамда бошқа масъуллар иштирокида метрополитен соҳасида фаолият юритаётган ёш ходимлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда, "Тошкент метрополитени" ДУК да фаолият юритаётган ёш ходимлар билан биргаликда, Тошкент давлат транспорт университетини жорий йилда битириб, метрополитен тизимига ишга жойлашиш учун йўлланма олган ёшларнинг ҳам бир гуруҳи қатнашди.

Учрашув давомида, ёшларга соҳада амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган савол ҳамда таклифлари эшитилиб, уларга тегишли масъул раҳбарлар билан биргаликда жавоблар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰"Toshkent metropoliteni" DUK boshlig‘i R.Usmanov va O‘zbekiston Respublikasi Transport prokurorining 1-o‘rinbosari O.Xamroyev hamda boshqa mas’ullar ishtirokida metropoliten sohasida faoliyat yuritayotgan yosh xodimlar bilan navbatdagi uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Ushbu uchrashuvda, "Toshkent metropoliteni" DUK da faoliyat yuritayotgan yosh xodimlar bilan birgalikda, Toshkent davlat transport universitetini joriy yilda bitirib, metropoliten tizimiga ishga joylashish uchun yo‘llanma olgan yoshlarning ham bir guruhi qatnashdi.

📄Uchrashuv davomida, yoshlarga sohada amalga oshirilayotgan ishlar, kelgusidagi rejalar xususidagi ma’lumotlar taqdim etildi. Shundan so‘ng, tadbir ishtirokchilarini qiziqtirgan savol hamda takliflari eshitilib, ularga tegishli mas’ul rahbarlar bilan birgalikda javoblar berildi.

Facebook | Instagram
Telegram  | Website
Жорий йилнинг 12 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ходимлари ва бошқа масъуллар ҳамда битирувчилар ва талаба ёшлар иштирокида “KARYERA-2024”меҳнат ярмаркаси-йўлланма топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ёшларни мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишни таъминлаш мақсадида уларга махсус йўлланмалар топширилди.
 
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газ – осонлик билан эришиладиган неъмат эмас

Газни ер қаъридан қазиб олишдан тортиб хонадонга етказиб беришгача бўлган занжирда минглаб инсонларнинг меҳнати ётади. Бу табиий ресурсни тежаб ишлатиш орқали уларнинг меҳнатини қадрлаган бўламиз.

Бош прокуратура
Энергетика вазирлиги


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов ташаббуси билан халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида «Маҳаллий пудрат ташкилотларнинг кенг иштирокини таъминлаш» мавзусида Автомобиль йўллари қўмитасида 150 дан ортиқ Республикада юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий пудратчиларни жалб қилган ҳолда амалий–ўқув семинари ўтказилди.

Ҳозирда,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-157 ва 158-сонли қарорларига асосан, автомобиль йўлларини қуриш ва йўл–транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун Осиё ва Ислом тараққиёт банклари ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт ва бошқа жамғармалар томонидан ажратилган маблағлар юзасидан тендер савдоларига маҳаллий пудратчилар иштирок этиши йўлга қўйилган бўлса-да, айрим пудратчиларда халқаро молия институтлари иштирокида лойиҳалар доирасида тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Шунга кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,  Инвестициялар, Cаноат ва савдо вазирлиги, Осиё тараққиёт ва Жаҳон банклари ҳамда бошқа мутасадди масъул ходимлар иштирокида рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш мақсадида, маҳаллий пудратчиларга йўл қурилиш соҳасида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилиб, Транспорт прокуратураси томонидан бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари О.А.Хамроев раҳбарлигида “Темирйўлинфратузилма” АЖ Қўқон минтақавий темир йўл узели мажлислар залида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашувда, тадбиркорларга кўрсатилаётган темирйўл хизматлари сифатини янада яхшилаш, бу борадаги ишларни рақамлаштириш, юк вагонларини ўз манзилларига қисқа муддатларда етказиш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, мавжуд муаммолар ҳақида суҳбат ўтказилиб, саволларга жавоблар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
2024/06/21 02:00:13
Back to Top
HTML Embed Code: